ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ханами япон сакура олчаси гуллари билан завқланиш байрами
0000-03-31

Японлар онгида Ханами-қиш якуни ифода этади. Сакура биринчи бўлиб Кюсю оролида 31-март ойининг якунидан гуллашни бошлайди. Жанубдан Шимолга кўтарилиб, Сакура гули бутун   Японияни қамраб олади. Япон телевидениясида об-ҳаво  маълумоти қай воҳада сакура гуллади, ва қаерда гулламади деган хабарлар билан бошланади. Токиога апрел бошида, Хоккайдо шимолий оролига май ойининг ўрталарига етиб келади. Газеталарда хам сакура гуллаши хақида маълумотлар кетади. Сакура гуллаши байрамида  японлар оилавий, дўстлар орасида сайрга чиқиб дарахтлар тагида гурунглашадилар, магнитофон билан  караокэ ижро этадилар. Байрам хурсандчилик ва шовқин билан ўтади. Ханами, сакура гуллари билан завқланиш, удум сифатида қадимдан пайдо бўлган, сарой аслзодалари дарахтзорларда сакура гуллашига бағишланган ашулла ва шеърлар ўқишган, рақс тушиб, расмлар чизганлар, мушоира кечаларини уюштирганлар. Замонавий Ханами –бу гуллаган дарахт тагидаги ўтказиладиган яқинлар даврасидаги сайр ва дўстона учрашувлар. Япониянинг кўплаб дам олиш масканларида,  очик осмон тагида манзарани яққол кўришга мўлжалланган  боғларда ханами фестиваллари ўтказилади.    Мана, Японияда кутилган  лаҳзалар бошланди: Хонсю марказий қисмида сакура гуллади.   Ҳадемай гуллаш тўхтайди, гуллар учиб тушади,   фақат хотиралар қолади...   Кимки сакура гулига  қараб тўймаган бўлса, шимолга бориши мумкин: Хоккайдода сакура май ойида,  айрим пайтда ёзда хам гуллайди. Япон ороллари энига катта бўлмаса-да, узунасига эса, тропик иқлимдан (Окитава) мўътадил минтақагача   чўзилган. Шунинг учун барча мавсумий ўзгаришлар ( “ёмғирлар мавсуми”, сакура гуллаши, ва бошқалар) жанубдан шимолга қараб бир текиста, оҳиста силжийди .  Демак сакура гуллашини бутун мавсум  давомида кузатиш мумкин. Сакура гуллари пуштига мойил  оқ  рангли бўлади, дарахт гуллаганда  бир хам барг бўлмайди. Дарахт барг чиқара бошласа, гуллари тўкила бошлайди. Япониянинг хар бир шахрида сакура  боғлари мавжуд, уларда юрганда гўзал оқ момиқли эртак оламига тушгандек бўласиз.  Бу эртакда мулойим қуёш,енгил, нозик шамол эсади ва  баҳор нафаси бор.  Гуллар тушганда бутун ер оқ либосга бурканади. Дарахтдан учиб тушаётган гулларни кузатсангиз, инсон умри билан таққослайсиз, хеч бир нарса  абадий эмас. Ханами байрами-кунидан сўнг яна баҳор келиши, гўзаллик ва ёшлик   тимсолидир.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган