
1997 йилдан буён Францияда спорт
матбуоти бирлашмаси ташаббуси билан спорт журналистлари байрами ҳар йили
14-мартда нишонланиб келинади. Ушбу санада нишонланишга эса тариxий воқеа асос
бўлган. Ушбу кун 1924 йил Парижда ҳозирда
деярли юзлаб миллат журналистларини бирлаштириб турган Спорт матбуот бирлашмаси
таркиб топган. Спорт ҳар доим фақатгина инсонларни эмас, балки давлатлар, минтақаларни
бирлаштуривчи куч бўлиб келган. Ҳар
бир инсон умри давомида ҳақиқий жанг руҳини, соғлом турмуш тарзини олиб боришга ҳаракатни спортдан олади. Спорт
журналистикаси нимани ёритади? Ҳаётимизда юз бераётган, давлатлараро мусобақалар,
ижтимоий аҳамиятга эга спорт маълумотларини
олиш ва матбуот, радио, телевиденийе, интернет тармоқлари орқали оммани
xабардор этиш. Бундан ташқари спорт журналисти авваламбор ёритаётган спорт
турини яxши билиши, қонун қоидаларини билмоғи лозим. Ушбу кунда тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади, спорт
тармоғини тўлиқ ёрита олган
жусналистлар миллатлар спорт журналистлари ташкилоти ҳамда спорт матбуоти
бирлашмаси томонидан муносиб тақдирланадилар.