ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек шоири Маъруф Жалил таваллуд топган кун
1936-10-10

 Маъруф Жалил 1936 йил 10 октябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Пайшанба шаҳарчасида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1966). “Мен сизни севардим”, “Раҳмат, одамлар” (1970), “Сени ўйлаб” (1973), “Нотаниш йўллар” (1976), “Қўшиқ иштиёқи” (1979), “Мен сув ичган дарёлар” (1981), “Паризодим” (1984), “Дарёни излар шамол” (1987), “Баxтимга сен борсан” (1989) каби шеърий китоблари, “Бунёдкор қалб” (1984), “Орол мадад сўрайди” (1987) очерк ва публицистик тўпламлари чоп этилган.

                                                               Умр

                               Кимлар бу кўчадан ўтмаган?

                               Ҳиммати дарёдан устунроқ,

 Ғазаби вулқондан жўшқинроқ,

                               Юраги осмондай кенгларми?

                               Мардликда Рустамга тенгларми?

                               Ё мактаб, ё паxса уй қуриб,

                               Ё ўксик кўнглини тўлдириб,

                               Ҳар тонгда бир ҳикмат кутганлар?

 Ё алдаб разил иш тутганлар?

Маълумот: XX аср ўзбек шеърияти антологияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2007.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган