ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун
1909-12-12

Шодлик ва бахт куйчиси, истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах шаҳрида дунёга келди. Наримонов номидаги бошланғич мактабни тугатгач, Самарқанд педагогика билим юртида (1923-1926) Ўзбек Пед академиясида (1926-1931) ўқиди. Ҳамид  Олимжон  талабалик йилларидаёқ шеър ёзди. Унинг асарлари 1926 йилдан «Зарафшон» газетасида чиқа бошлади. 1927 йилда шоир мазкур рўзнома муҳарририятига ишга ўтди. Ҳамид  Олимжоннинг   «Кўклам»   номли илк  шеърий тўплами 1929 йилда босилиб чиқди. Шундан сўнг «Олов сочлар»   (1931),   «Ўлим  ёвга»   (1932),   «Пойга»   (1932) каби шеърий тўпламлари нашр этилди. Давр билан бирга одим ташлаган, ўз ижодида халқимизнинг меҳнат қаҳрамонлигини тасвирлаган шоир 30-йилларда адабиётимизда сиёсий лириканинг энг яхши намуналарини яратди. Ҳамид Олимжон поэзиясининг лирик қахрамони - ватанпарвар инсон, «Водийларни яёв кезганда» ўша лирик қахрамонга янги турмуш яратувчиси сифатида жаҳонга танилди. Ана ўша лирик қаҳрамон Улуғ Ватан уруши йилларида «Жангчи Турсун» бўлиб гавдаланди. Ўзбекистон  Фанлар  академиясининг мухбир  аъзоси (1943)    Хамид   Олимжон   ўзбек   адабиётининг   долзарб масалалари бўйича қатор илмий-танқидий асарлар яратди. Хамид Олимжон А.С. Пушкин, Л.Н. Толстой, М. Горкий,   В.   Маяковский,    А.   Серафимович,     Т.   Шевченко, М. Лермонтов, Н. Островский, А. Корнейчук асарларни таржима қилди ва улар ҳақида мақолалар ёзди. Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ажойиб дурдона асари «Алпомиш» достони биринчи марта Хамид Олимжон томонидан нашрга тайёрланиб, сўз боши билан (1938) чоп этилди. У Алишер Навоийнинг 500 йиллигини ўтказиш юбилейи комитетининг аъзоси сифатида улуғ шоир ҳаёти ва ижоди юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб борди. Хамид Олимжон 1939 йилдан то умрининг охирига Ўзбекистон  Ёзувчилари уюшмасига  раҳбарлик    қилди. Хамид Олимжон ўзининг «Дарё кечаси» (1936), «Чирчиқ соҳилларида» (1937), «Ўлка» (1939), «Бахт» (1940) тўпламлари, «Икки қизнинг ҳикояси» (1935-1937), «Ойгул билан Бахтиёр» (1937), «Зайнаб ва Омон» (1938), «Семурғ» (1939) достонлари билан новатор шоир сифатида даврнинг илғор ғояларини тараннум этди. Улуғ   Ватан   урушннинг   оловли   йилларида унинг «Муқанна» номли шеърий драмаси яратилдики, у ҳанузгача драматургиямизнинг гултожи бўлиб келаётир. Уни «Жиноят» драмаси замонавий мавзуда ёзилган. Бу даврда унинг бир неча шеърий тўпламлари билан бир қаторда   «Жангчи  Турсун»,   «Роксананинг  кўз  ёшлари»   каби қатор балладалари ҳам яратилди. Истеъдодли шоир Хамид Олимжоннинг кўпчилик асарлари қардош халқлар ва хорижий халқлар тилларига таржима қилинган. Шоир 1944 йилда автомобил ҳалокагига учраб вафот этган. Унинг номи абадийлаштирилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган