ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла таваллуд топган кун
1918-12-24

Туроб Тўла (тахаллуси, фамиляси Тўлахўжаев 1918.24.12. ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғида туғилган. (1990.20.04 Тошкент)-шоир драматург ва кинодраматург. Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби(1967)Тошкент театр билим юртида(1934-38).Тошкент пед институтининг тил ва адабиёт факултетида(1938-41) ўқиган. Газетада адабий ходим (1935-41). Ўзбекистон Давлат радиоэшиттириш қумитасида муҳаррир ва диктор (1935-48), ”Қизил Ўзбекистон” газетаси таҳририятида адабий котиб (1948-49), партия идораларида инструктор (1949-51), Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир (1953-57), “Ўзбекфильм ” киностудиясида сценарий бўлими бошлиғи (1957-62), Киночилар уюшмасида котиб(1962-67), Маданият вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида бошлиқ (1967-76), Ҳамза театри директор (1977-79), Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоятибўлими ва Адабиётни тарғиб этиш марказида раҳбар (1980-90). Дастлабки “Шеърлар” тўплами 1939 йилларда нашр этилган. Шундан кейин шоирнинг “Шодлигим” (1941), “Табассум”(1944), “Бахт тонготари” (1948), “Муборакбод” (1949),”Болалар достони”(1950), “Қанотлан қўшиқларим”(1955), “Танланган асарлар”(1958), “Оромижон”(1961), “Гулёр” (1968), “Офтоб найзада”(1974) сингари шеърлар, қўшиқлар ва достонлардан иборат тўпламлари эълон қилинган. Шоирнинг шеърий ижоди лирик шеър, қўшиқ, баллада ва достонлардан иборат. Асосан қўшиқ жанрида самарали ижод қилган. “Ҳаё билан”, “Сумбула”, “ Кўчалар”, “Дўппи тикдим”, “Сартарош қўшиғи”  ва бошқалар.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган