ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Xудойберди Тўxтабойев таваллуд топган кун
1932-12-17

1932-йил 17-декабрда Фарғона вилоятининг Катта Тагоб қишлоғида туғилган. 1949-йилда Қўқон педагогика билим юртини, 1955-йил Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ўъбекистон Миллий Университетини тамомлаган. Иш фаолиятини Фарғъна вилояти туманларидаги мактабларда ўқитувчиликдан бошлаб, кейинчалик илмий бўлим мудири, мактаб директори бўлиб ишлаган. 1958-йилда ўз журналистик фаолиятини бошлаган ижодкор 300 дан ортиқ фелетонларни эълон қилган. Қатор нашриёт ва журналларда фаолият кўрсатган. 1958-йилда бадиий ижодга кириб келган Х. Тўхтабоевнинг "Омонбой ва Давронбой", "Йўллар ва йиллар", "Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими ", "Ширин қовунлар мамлакати ёки сеҳргарлар жанги", "Жаннати одамлар", "Қуёнлар салтанати" ва бошқа китоблари дунёга келган. Севимли болалар ёзувчиси 1982-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 1989-йили Ўзбекистон Давлат мукофотининг совриндори, 1991-йилда Ўзбекистон Халқ  ёзувчиси унвонлари билан тақдирланган. Асарлари рус, инглиз, франсуз, нем тилларида таржима қилиниб, дунёнинг 28 та мамлакатида нашр этилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган