
2000 йил 27 мартдан бошлаб ҳар йили Эвропа тилшунос байрами нишонланади. Бундан мақсад тилларнинг ранг – баранглиги, таълим беришни ва
ўргатишни ривожлантиришдир. Дарҳақиқат ҳозирда камида битта xорижий тилни билувчи одамлар кундан кунга ошиб бормоқда.
Чет тилларни билиш қобилияти анчадан буён ўрганиб келинмоқда. Баъзи инсонлар ўз
она тилини билиш қийин бўлса, бошқалар эса бир нечта xорижий тилни осонгина ўрганишади. Бу меҳнат самарасилиги ёки қобилиятдир.
XXI- асрда YUNESKO томонидан “Бутун умр тилларни ўрганамиз” шиори қабул қилинган. Эвропа
институтларида расман инглиз ,болгар, венгер, немис, франсуз ва бошқа тилларда
таълим олиб борилади. Эвропа иттифоқи томонидан қабул қилинадиган барча қарорлар
барча расмий тилларга таржима қилинади. Ҳар бир Эвропа фуқароси Эвропа иттифоқи
ташкилотларига қилган мурожатларига жавобни расмий тилларнинг бирида олиш ҳуқуқига
эга. Эвропа иттифоқидаги тилларнинг тенг ҳуқуқлилигига қарамасдан, кўпинча
инглиз, франсуз ва немис тилларидан фойдаланилади. Эвропа тилшунос байрамида
турли конференсия, семинарлар, маърузалар ва таълим муассаларида очиқ дарслар,
консертлар, кўргазмалар бўлиб ўтади.