ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Испания композитори Энрике Гранадос и Кампиня таваллуд топган кун
1867-07-27

Энрике Гранадос и Кампинья  (1867.27.7, Лерида, Каталония — испан композитори, пианиночи ва педагог, замонавий миллий композиторлик мактаби асосчиларидан.  Мусиқа таълимини Барселонада олган, кейинчалик Парижга бориб, фортепиано ижрочилиги (Ш. Бериода) ва композиция бўйича (Ж. Масснеда) ўз малакасини оширган. Барсслонада ўзи ташкил этган Мусиқа академиясига раҳбарлик қилган (1901 —16). Ла-Манш бўғозида кема ҳалокатида ҳалок бўлган. Ижодида испан халқ оҳанглари ва усулларини  замонавий мусиқанинг ифода воситалари билан уйғунлаштирган. 6 опера, симфоник оркестр учун по­эма ва сюиталар (шу жумладан. Арабча сюита), фортепиано асарлари (Арагонча хота. Испанча каприч­чио ва бошқа), испан шоирлари сўзларига романс ва қўшиқлар яратган.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган