ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тарихда биринчи марта инсонни ҳаво шарида учиши кузатилган кун
1783-11-21

Инсонни ҳавога кўтариш фикри ака-ука Монгольфьяларга тегишли. Улар шу мақсадда учиш аппаратини ясаш ғоясини илгари сурдилар. Бундай аппаратни яъни иссиқ ҳаво билан тўлдирилган ҳаво шари бошқарувчисиз  1783 йил 5 июнда учирилди. Улар томонидан қурилган йирик шар баландлиги 22.7 м, диаметри 15 м эди. Унинг қуйи қисмига икки кишига мўлжалланган айлана айвон маҳкамланади. Лекин Франция қироли Луи XVI қурилма авторларига учишда ўзлари иштирок этишларига рухсат бермади. Ва тарихда биринчи марта ака-ука Монгольфьялар томонидан қурилган ҳаво шарида химик Жан Франсуа Пилатр де Розье дўсти маркиз Франсуа де Арландо билан учишга отландилар. Иссиқ ҳаво билан тўлдирилган шар Парижнинг ғарбида жойлашган шаҳарчадаги де ла Мюэт қалъасининг боғидан 1783 йил 21 ноябрда ҳавога кўтарилди. Ҳавода сузувчилар 915 м баландликка кўтарилдилар ва 25 минутда 9 км масофани босиб ўтдилар, кейин эса Фонтенбло йўли яқинидаги очиқ майдонга муваффақиятли қўндилар. Учиш ўзига яраша ажойиб воқеа эди, бундан ташқари химикларни илгари сураётган назарияларини тўғри эканлигини исботи сифатида ҳам катта аҳамиятга эга эди. Ҳаво шарини бошқарувчисиз ва бошқарувчи билан учиши тўртта таниқли химиклар-Джозеф Блэк, Генри Кавендиш, Джозеф Пристли ва Антуан Лавуазьелар билан чамбарчас боғлиқ. Кейинги йилларда Европада ҳаво шарида кўплаб учишлар амалга оширилди. Инсоният шундай қилиб учишга ўрганди. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган