ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Физик олим Андерс Цельсий таваллуд топган кун
1701-11-27

Андерс Цельсий 1701 йил 27 ноябрда Швециянинг Упсал шаҳрида профессорлар оиласида туғилган. Упсал университетини тугатиб, ўша ерда умрининг охиригача профессорлик лавозими билан ишлашга қолди. 1716 йил Шимол ёғдусини ўрганишни бошлайди ва 1733 йил ўзининг кузатиш натижаларини нашр қилдиради. Қайдларида у компаснинг оғиши асосида Шимол ёғдусини тезлиги магни тмайдони тебранишига боғлиқ эканлигини исботлади. Ўша йил олим Ньютоннинг ерни эллипсоид шаклида эканлиги ҳақидаги гипотезасини текшириб кўриш ва тасдиқлаш учун экваторга экспедицияга жўнади. 1736 йил эса меридианни ўлчаш учун Лапландияга жўнаб кетади. Цельсий қайтиб келгандан сўнг университетда обсерватория ташкил қилади ва ўзи бошқаради.У ерда юлдузларнинг нурларини ўзгаришини ўрганиш билан шуғулланади. Цельсийнинг энг таниқли ютуғи –бу термометр шкаласини яратганлигидир. Термометр шшкаласи 100 градусга бўлинган. БошидаЦельсий қайнаш температурасини 00 , музлаш температурасини 1000 деб кўрсатган. Кейин бошқа швед биологи Линней буни ҳозир биз биладигандай ўзгартирди. Андерс Цельсий 1744 йил 25 апрелда Упсалда вафот этди. Олим шарафига кам учрайдиган минерал унинг номи билан атала бошланди “цельзиан”. Бу минерал швеция, Япония, Украинада учрайди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган