
Беруний кўчасининг Матлубот кўчаси билан кесишган
жойда. Меъморлари: Я. Мансуров, С.Козимов; муҳандис А.Зокиров. 1991 йил 30
апрелда ишга туширилган. Бекатнинг меъморий ва ҳақиқий ечимида темир-бетон йиғма
конструкциялар ва устунлардан фойдаланилган. Вестибюллардан бири биринчи бор
ўзига хос конструктив ва ҳажмий ечим орқали (ер ости ўтиш йўлаги ва вестибюль
яхлит ҳажмда олиниб, бир-биридан витраж-ёруғликни ўтказувчи намоён тарзидаги
тўсиқ билан ажратилган) бажарилган. Меъморий-бадиий ғояларнинг ечими бекат номи (“Тинчлик”)да ўз аксини
топган, платформанинг йўл ёни деворларидаги ранглар уйғунлаштирилган оромбахш ҳаёт мавзусига бағишланган.
Устунлар юқорига кенгая боради. Улар Нурота мармари билан безатилиб, юқорисига
майин ёруғлик таратувчи электр ёритқич ўрнатилган. Умуман,
бекатнинг ички қисмида витраж, гирихсимон безаклар, бадиий сополдан ишланган бўртма тасвирлар ҳамда Ғозғон,
Нурота мармарлари билан ўзига хос меъморий бадиий кўриниш барпо этилган.