ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
141516171820
21222324252627
282930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ереванда “Китоб сотиб олиш ва китоб совға қилиш” байрами
2007-04-16

Биринчи китоб арман тилидаги “Узбатагирк” 1512 йилда Венесияда нашр қилинган. Ереванда Ёзувчилар уюшмасининг қарори асосида 16 апрел куни Ереванда “Китоб сотиб олиш ва китоб совға қилиш” байрами нишонланади. Бу анъананинг тикланиши ҳақида 2007 йилда эълон қилиниб, унинг ташаббусчиси Ереван xукумати бўлди. Айнан шу сананинг танланишининг сабаби, 1869 йилнинг 16 апрел куни - буюк арман шоири ва ёзувчиси, йирик жамоат арбоби Ованес Тадевосович Туманян туғилган. У ёшликдан бошлаб ижод қилган, 1880 йилнинг ўрталарида кўпгина арман газета ва журналлари билан ҳамкорлик қилган. Туманян унчалик катта бўлмаган, лекин турли - туман бадиий мерос қолдирган, унда наср ва шеърият, эртак ва матал, лирика ва баллада уйғунликда қўшилган. Xалқ эпоси унинг ижодининг энг чўққиси ҳисобланади. Энг машҳур асарларидан: “Давид Сасунский”(1902) ажойиб қаҳрамонлик эпосининг қайта ишланиши, бир қатор xалқ эртаклари, афсона ва балладалар, шулардан “Қўрқмас Назар”, “Xўжайин ва ишчи”, “Аxтамар”, “Какку”, “Ит ва мушук”, ҳамда xалқ ҳаётидан олинган поемалар “Сако лорийлик” (1889),”Маро”(1887), “Ануш” (1901-1902). Аxир яқин пайтларгача китоб энг кутилган совғаларнинг бири бўлган... Ҳозирда республикада байрам муносабати билан китобга бағишланган турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ереванда ҳозирги кунда аввалги анъаналарни тиклаб, келажак авлоднинг китобга бўлган қизиқишини қайтармоқчилар. Республика бўйлаб оммавий ўқишлар, маънавий- маданий аксиялар,арман ёзувчилари билан китобxонлар учрашувлари ўтказилади ва албатта, бу куни ҳар бир инсон ўзининг яқинларига ажойиб китоб сотиб олиб, китобни совға ҳадя этишлари мумкин. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган