ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242527
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Диснейни оламини яратган Уолт Дисней таваллуд топган кун
1901-12-05

 Уолт Элиас Дисней Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида 1901 йилда 5 декабрда туғилган.  У мактабда ўқиб юрган чоғидаёқ сурат чизиш ва фотография билан шуғулланган. 1918 йил кузида Уолт Қизил Хоч билан боғланиб, чет элга йўлланма олган, у ерда Уолт тез ёрдам машинасида ҳайдовчи бўлиб бир йил ишлаган. Унинг машинаси кузовини турли суратлар ва карикатуралар билан қоплаган.  Урушдан кейин Уолт Канзас-Ситига қайтиб реклама бўйича рассом вазифасида ишлаган. 1920 йилда у биринчи мультпликацион фильмини яратган, кейинчалик кино ва анимацияни техник жиҳатидан такомилаштирди. 1923 йил августида Уолт Дисней Канзас-Ситини ташлаб ўзи билан бир нечта расмларни тайёр ўйин анимацияли фильмни ва чўнтагида 40 доллар пул билан Голлувудга жўнаб кетади. Калифорнияга аввалроқ келган акаси Роя Оливер Диснейда 250 доллар бор эди. Ака-укалар ўз заҳираларини бирлаштириб, яна 500 доллар қарз олиб кинокамера учун амакиларини гаражида таянч қурдилар. Ака-укалар кўп ўтмасдан қисқа метражли мультфильмлар серияси учун Нью-Йоркдан биринчи буюртмаларини олиб продюссерликни бошлайдилар. Уолт Анимация санъатини такомиллаштиришга ҳаракат қилди. 1928 у биринчи бўлиб овозли фильми «Кема Вилли»ни яратди. Фильм бош қахрамони Микки Маус эди. «Қизиқарли симфония» фильмини яратишда техникалар техникаси киритилган. 1932 йилда яратилган «Дарахтдаги гул» фильми учун Киноакадемиянинг 32 мукофотини олган. 1937 йилда у «Эски тегирмон» фильмини суратга олишда бир йула бир неча камераларда фойдаланган. Уолт ҳаётлик чоғида студия 81 та фильмни суратга олган. «Хақиқий ҳаётдан саргузаштлар» фильмида ёввойи табиат ҳаёти хақида илмий-маърифий фильмлар сериясини яратганлиги учун кўплаб мукофотларга сазовар бўлган. Дисней 1961 йилда «Рангларнинг буюк дунёси» - рангли кўрсатувини тайёрлаб теледастур соҳасида ҳам  биринчилардан бўлган. Кейинчалик ижодкор Дисней дунёсида дам олиш оромгоҳлар, паркларни ташкил килган. Disneylend   Walt Disney ва Disney World шу жумласидандир. Уолт Дисней 1966 йил 15 декабрда вафот этган. У ХХ асрнинг афсонавий халқ қаҳрамонидир.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган