
Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган саньат арбоби, атоқли
композитор Собир Бобоев ижодий ва
жамоатчилик фаолияти билан республикамиз
замонавий мусиқа маданиятига катта хисса қўшган. У ёрқин асарлари билан
М.Ашрафий, М.Бурҳонов, М.Левиев, каби композиторлар сафига қўшилди. Бобоевнинг
опера, мусиқали драма ва комедиялари, симфоник, вокал-симфоник ва хор асарлари,
ўзбек халқ чолғулари оркестри учун асарлари, қўшиқ ва романлари маьнавий
мулкимизга айланди. Собир Бобоев 1920 йил 30 декабрда Тошкентда Муҳаммад Восил Бобоев
оиласида дунёга келган. Онаси Ҳамида Бобоева (Ҳакимхўжаева)уй бекасм бўлган:
1931 йили турмуш ўртоғи- вафот
этгандан сўнг 4 нафар ўғил билан қолади. Моддий қийинчиликлар сабабли Собир ва
укаси Носирни болалар уйига жойлаштиради. У ерда Собир хаваскорлик тўгарагига
қатнашиб, дутор ва танбурда чалишни Н.Йўлдошевдан ўзлаштира бошлади.7-синфни
битиргач, Тошкент индустриал техникумида, кейин педагогика институтининг
тайёрлов курсига ўтди. Ўқишни битиргач, 1941-42 йилларда Тошкент вилояти умумтаълим
мактабларида физика ва математикадан дарс берди ва педагогика институтида
ўқишини давом эттирди. Талабалик йиллари С.Бобоев Ўзбекистон радиосининг хорида
хонанда, бош хормейстер ёрдамчиси,1947-49 йилларда Ўзбекистон филармониясининг
ашула ва рақс ансамблида бадиий рахбар бўлиб ишлади.
Бобоев 1958-59 йилларда Ўзбекистон хор жамияти хайьат раиси, 1960-65
йилларда Ўзбекистон уюшмаси раиси,
1966-69 йилларда Самарқанд опера ва балет театри директори ва бадиий рахбари, 1982-85 йилларда
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси вазифаларида ишлади. С.Бобоев ижодий
фаолиятида доимий равишда қўшиқ, романс, жўрли ва жўрсиз хор қўшиқлар яратиб
келмоқда. Собир Бобоев ёрқин, кўп қиррали ва серунум ижоди билан Ўзбекистон мусиқа маданиятининг
ривожланишига қўшган хизматлари учун 1998 йили «Эл-юрт хурмати» ордени, «Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган саньт арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.