ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Композитор Собир Каримҳожи таваллуд топган кун
1934-12-10

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси сафига композитор ва педагог С. Каримҳожи 1968 йили кириб келди. Ўзбек профессионал композиторларининг учинчи авлодига мансуб бўлган бу санъаткор ранг-баранг мусиқий асарлар яратиб, республикамиз замонавий мусиқаси ривожланишига баракали ҳисса қўшган. Собир Исомиддин ўғли Каримҳожи 1934 йили 10 декабрда Душанбе шаҳрида туғилган. Ўзининг ҳаёт йўлини композитор шундай таърифлаган эди: «Отам дунёдан кўз юмганларида мен бир ёшда эдим. Раҳматли онам Ниёзхоннинг айтишларича, отамиз ўзига яраша илми, асосий касби тижоратчи бўлган». 1946 йили оиламиз билан Душанбе шаҳрига кўчиб ўтдик. Шу шаҳарда истиқомат қила бошладик, ўрта таълим мактабга ўқишга қатнадим. Мусиқа мактаб-интернатида фортепиано синфида менга сабоқ беришди. 1955 йил Душанбе давлат мусиқа билим юртига кўчирма қилиб, 1959 йили махсус фортепиано  битирдим.  Ўша йили Тошкент давлат консерваториясининг композиторлик ва чолғулаштириш факультетига ўқишга кирди. Композитор С.Каримҳожининг ижодий фаолияти талабалик давридан бошланди. У мусиқанинг турли жанр ва шаклларида бир талай асарлар ёзди. Улар орасида фортепиано учун 7 та пьеса бор, вариация, соната, 4 та фуга; скрипка ва фортепиано учун 2 та пьеса бор. «Сўзсиз қўшиқ поэма»«Элегия поэма» каби асарлари эътиборига лойиқ. Композитор тилга олинган асарларидан ташқари романс, қўшиқ, хор ва болалар учун қўшиқлар ҳам яратди. Айниқса, 1999-2000 йилларда тожик шоирлар сўзларига ёзган 12 та болалар учун  қўшиқлар «Олами бачаҳо» номли тўплам, 1998 йил Ойбек сўзига ёзган «Капалак» болалар қўшиқлари; 1999 йил тожик шоирлари сўзига ёзган  А.Омонов ва О. Раҳмоновларнинг қўшиқларини овоз ва фортепиано учун қайта ишлаган «Олами бачаҳо» 6 қисмли болалар қўшиқлари машҳур бўлиб кетди.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган