ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242527
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Файзулло Кароматли таваллуд топган кун
1925-12-14

Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, мусиқашунос Файзулла Кароматли республикамиз мусиқа маданиятига ва мусиқашунослик фани ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.У 1955 йилдан Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси, кўп йиллар давомида мусиқий-етнографик, илмий- тадқиқот, педагоглик ва жамоатчилик соҳаларида кенг қамровли фаолияти билан ҳурмат- эътиборга сазовар бўлди. Кароматли (Кароматов) Файзулла Музаффар ўғли Буxоро шаҳрида xизматчи оиласида 1925 йили 14 декабрда туғилдиУ 6 ёшида умумтаълим  мактабига ва 1934 йилдан Бухоро мусиқа мактабининг ғижжак синфида таълим ола бошлади. 1936 йили эса шу мактабнинг скрипка синфига ўтди. Ўз қобилияти билан ўқитувчилар диққатини ўзига жалб эттира олган Файзулла 1939 йил Тошкентдаги М. Глиэр номидаги мусиқа мактаб- интернатига кўчиртирилди. 1943 йили Ф.Кароматли Тошкентга қайтиб келади ва ўқишини консерваторияда тиклайди. Айни пайтда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг 4-курсида ўқишини  давом эттиради ва филармониясининг симфоник оркестрида скрипкачи-созанда бўлиб ишлайди. Мусиқашунос олим Файзулла Кароматли 1949-1950 йиллари ўз илмий-тадқиқий ишларини Санъатшунослик институтида бошлаган бўлса, 1954 йилдан ҳозирги кунгача тадқиқотлари, кенг қамровли экспедициялари билан бирга аспирант ва докторантларга раҳбарлик қилиб келмоқда. Ўзбекистон мусиқашунослигининг йирик намоёндаси, олим ва мураббий Файзулло М.Кароматли ўз миллий-тадқиқий, мусиқий-этнографик ва мусиқий-жамоатчилик доираларидаги фаолияти билан республикамизнинг замонавий мусиқа санъати ривожланиши жараёнига катта ҳисса қўшди ва эл-юрт ҳурматига сазовар бўли. У 1981 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони, 1994 йили «Шуҳрат» медали ва 1999 йили «Эл-юрт  ҳурмати» ордени билан  тақдирланди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган