ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
182021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Композитор Комил Кенжаев таваллуд топган кун
1939-12-21

Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси сафига Комил Кенжаев 1975 йили қабул қилинган. Бу кўп қиррали  композитор мусиқанинг турли жанр ва шаклларида ўтган йиллар дпвомида ранг- баранг, жозибали асарлар яратди. Унинг симфоник оркестр учун, турли чолғу ансамбллар учун, театр учун ва айниқса, эстрада оркестр ва вокал- чолғу ансамбллар учун мусиқалари, қўшиқлари мусиқа шинавандаларининг олқишларига сазовар бўлди. У ижодкорлик педагоглик ва жамоатчилик фаолияти билан замонавий ўзбек профессионал мусиқа санъатига ҳисса қўшган. Кенжаев Комил Омонович 1939 йилининг 21 декабрда Тожикистон республикасида зиёлилар оиласида дунёга керди. Комил  болалигидан мусиқага қизиқди, 1947 йили ўрта таълим  мактабига ўқишга кирди. 1953 йили эса болалар мусиқа мактабининг фортепиано синфида сабоқ ола бошлади ва Душанбе мусиқа билим юртида ўқишни давом эттирди. 1960 йили Тошкент давлат консерваториясининг композиторлик факультетига ўқишга кириб, профессор Б.Б. Надеждин синфида таҳсил ола бошлади.1962 йили домласи вафот этгандан сўнг, профессор Б.И.Зейдман синфида ўқишни давом этди. У турли жанр ва шаклларда мусиқа басталади. 1965  йили «Лирик симфония» диплом ишини давлат имтиҳон комиссиясига тақдим этиб, консерваторияни муваффақиятли битирди, мустақил ижодга йўлланма олди. Композитор К.Кенжаев меҳнат фаолиятини 1957 йилда Душанбе шаҳридаги 24-болалар боғчасида созандаликдан бошлади.  1973-1984 йилларда Р.М.Глиэр номидаги  махсус мусиқа мактаб-интернат директори лавозимида ишлади. Композитор К.Кенжаев ўзининг ижодий, педагоглик, раҳбарлик ва жамоатчилик фаолияти билан республикамизнинг мусиқа санъатига ҳисса қўшган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган