ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ташкил этилган кун
1999-01-13

1999 йил 13 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилган кун.

Ўзбекистон Республикаси  давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси чегара қўшинларига мутасаддилик қилади. Давлат чегаралари орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш белгиланган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади. Давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона назорати ва назоратнинг бошқа турларини амалга оширувчи ҳудудлар белгиланади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча режим қоидалари жорий этилди. Давлат чегаралари режимини таъминлаш учун чегара олди минтақаси белгиланади. Чегара олди зонаси – давлат чегаралари туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб, у бевосита давлат чегаралари туташ туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳудуди доирасида белгиланади. Чегара олди минтақаси – чегара олди зонасининг давлат чегараси чизиғига бевосита туташ қисми бўлиб, у бевосита давлат чегаралари бўйлаб, унинг қуруқлик участкаларида ёки чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоғи бўйлаб ўтказилади. Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш бўйича махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитадир. Давлат чегаралари режимига риоя этилишига доир масалаларни ҳал қилиш, чегара низоларини тартибга солиш мақсадида давлат чегараларининг муайян участкаларига мазкур қўмитанинг раиси Ўзбекистон Республикасининг чегара вакилларини тайинлайди.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Т.,2002.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган