ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4578910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бутунжаҳон ёввойи табиат куни
0000-03-03

Таъсис этилган Бутунжаҳон ёввойи табиат куни  инсонлар диққатини ёввойи фауна (хайвонлар) ва флора(ўсимликлар)га эътибор қаратишга имкон беради. Бу кун бизга ёввойи табиатни муҳофаза қилиш зарурияти, унга нисбатан содир этилган жиноятга қарши кураш олиб бориш, етказилган зарарнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий оқибатлари ҳақида эслатади. Давлат   раҳбарлари, бош вазир ва вазирлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш  ва сайёрамизни  асрашга ваъда берадилар. Атроф муҳитни асраш масалалари билан алоҳида давлат муассасалари шуғулланишади. Бу кунда атроф муҳитмуҳофазаси бўйича кўплаб халқаро конвенциялар имзоланади. Ёввойи табиатни амалий қадри инсонларнинг экологик, генетик, ижтимоий, иқтисодий, илмий, таълим, маданий ва эстетик,  фаровон турмуш тарзи  ривожланиши билан боғлиқ. Шу боис, барча давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари, халқаро ташкилотлар ва нодавлат ташкилотларга барча инсоний жамиат ва шахсларга  ёввойи табиат фестивалида иштирок этиш тавсия қилинади.  Йўқолиб кетиш хавф-ҳатари  бўлган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси хақидаги Конвенциянинг котибияти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимидаги бошқа  ташкилотлар билан ҳамкорликда Халқаро ёввойи табиат кунини ўтказилишига кўмаклашади. 2013 йил 20 декабр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 68 сессияси қарори билан, ёввойи фауна ва флора масалалари бўйича ҳабардорликни ошириш мақсадида, 3 март Халқаро ёввойи табиат куни деб эълон қилди. Бу сана 1973 йил қабул қилинган Ёввойи фауна ва флора турларини халқаро савдоси ҳақидаги Конвенцияси (СИТЕС) куни билан   тўғри келади, ўз навбатида, йўқолиб кетаётган турларни халқаро савдосини тартибга солишда катта аҳамиятга эга. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган