ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Май 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси (Давлат ва жамият қурилиши академияси) ташкил топган кун
1995-04-19

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси - раҳбар ходимларни тайёрловчи ва қайта тайёрловчи, улар малакасини оширувчи ўқув-усулий ва илмий марказ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 19 апрел фармонига мувофиқ ташкил қилинган. Асосий вазифаси - ҳокимликлар ва бошқарув органлари раҳбар ходимлари, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, хўжалик тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, ўрта бўғин бошқарув органлари, тадбиркорлик тузилмаларининг олий тоифали замонавий мутахассислари ва раҳбарларини ўқитиш, тарбиялаш. Академияда 10 ва 12,5 ойлик тайёрлаш, 3 ойлик қайта тайёрлаш ҳамда 1 ойлик малака ошириш курслари тузилган, хорижий мутахассислар иштирокида эса 5-10 кунлик семинарлар йўлга қўйилган. 3 та факултет фаолият кўрсатади: 1) давлат ва жамият қурилиши; 2) бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари; 3) давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар. Бу факултетлар таркибида 12 та кафедра иш олиб боради. Ўқув дастурлари Америка Қўшма Штатлари, Япония, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг таълим тизимлари андозаларига мувофиқ тартибда ишлаб чиқилган. Дастурлар 4 модулдан иборат: асосий курслар; мутахассислик курслари; информатцион бошқариш тизими; магистрлик диссертатсиялари лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш. Академия 10 ва 12,5 ойлик курсларини битирувчиларга танлаган мутахассисликлари бўйича магистр дипломи берилади. Кафедраларда кундузги, сиртқи аспирантура ва докторантураларда илмий ходимлар тайёрланади. Ўқув жараёнларини ташкил қилиш ишларига республиканинг етук ўқитувчи-проффесорлари жалб этилган. Асосий илмий йўналишлар ислоҳотлар жараёни консепсияларини яратиш, маъориф тизимини ислоҳ қилиш учун тавсияномалар ишлаб чиқиш, раҳбар кадрлар тизимини тайёрлашда илмий тавсиялар билан иштирок этишга қаратилган. Кўплаб хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилган. Ўқув жараёнларида Америка Қўшма Штатлари, Япония, Германия, Италия, Франция, Россия, Молдова, Эрон, Малазия, Жанубий, Корея, Хитой ва бошқалар давлатлар элчихоналарининг раҳбарлари маъруза, суҳбат ўтказадилар ва амалий машғулотларда қатнашадилар. Ўқитувчилар, тингловчилар, аспирантлар, докторантлар ҳамда тадқиқотчиларнинг малака ошириши, тажриба алмашиши учун хорижий давлатлар ўқув юртларига юбориш ёки у ерлардан малакали мутахассисларни таклиф этиш йўлга қўйилган. Академия ҳудудида жойлашган «Конрад Аденауер», Ўзбекистон Республикаси «Устоз» жамғармалари, ТАСИС, Журналистларни қайта тайёрловчи халқаро жамоатчилик маркази каби ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган. Академияга тингловчиларни қабул комиссияси қабул қилади. Мутахассислар тайёрлаш манфаатдор корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда алоҳида шахслар билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бошқа давлатлар фуқаролари ҳам шартномага биноан ўқитилади. Академия ҳузурида ва ўқув-усуллий муассасаси - Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази ташкил қилинган (1996 йил сентябр). Марказ 3 жилдли («Туркистон чор мустамлакачилиги даврида», «Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида», «Мустақил Ўзбекистон тарихи») Ўзбекистоннинг янги тарихи, «Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти» китобларини тайёрлаб, чоп эттирди (2000). Академия нашриёти илмий, илмий оммабоп ва бошқа турдаги нашрларни, «Жамият ва бошқарув» журнални чоп этади, ҳар 3 ойда бир марта ахборот бюллетенини чиқаради. Академиянинг 25 мингдан ортиқ адабиётлар билан таъминланган замонавий кутубхонаси, компютер маркази, меҳмонхонаси, тиббиёт бўлими, ресторан, спорт, тренажер заллари бор.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган