ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8910121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ ҳофизи Эркаев Алижон таваллуд топган кун
1933-10-10

Эркаев Алижон (1933.10.10, Олтиариқ тумани) — Ўзбекистон xалқ ҳофизи (2003). Тошкент чет тиллар институтини тугатган (1956). Фалсафа фанлари номзоди (1969). Фарғона педагогика институти (1957—60). Тошкент педагогика институти (1969—72)да ўқитувчи, Тошкент маданият институти доценти (1974 йилдан), профессор (2004). Xонандалик санъати сирларини Ж.Султоновдан ўзлаштирган. Ёшлигидан ҳаваскор мусиқа тугараклари қатнашчиси бўлиб, 1961 йилдан радио ва телевидениеда xонанда сифатида фаолият кўрсатади. Ширали овоз соҳиби. Эркаев Фарғона—Тошкент мусиқа анъаналарига таяниб, xалқчил ижро йўлларини қўллайди. Репертуаридан Фарғона— Тошкент мақом йўллари (“Ушшоқ”, “Дугоҳ”, “Чапандози Гулёр”, “Баёт” ва бошқалар), мумтоз ашулалар (“Гиря”, “Фарғона тонг отгунча”, “Айлансин” ва бошқалар), замонавий бастакорлар асарлари (“Ғазалим”, Н.Ҳасанов; “Дилбарим”, Т.Ҳасанов; “Мубтало қилиб”, Р.Турсунов ва бошқалар) о’рин олган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фонотекаси, 2 грампластинка (“Алижон Эркаев куйлайди”, 1969, 1976)га ёзилган. Эркаев Огаҳий, Атоий, Ҳабибий. Ж.Жаббор шеърларига ашулалар басталаган (“Фарғона”, “Менинг тилагим”, “Булбул” ва бошқалар).

 Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2006.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган