ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкентда Республика байналмилал маданият маркази ташкил қилинди
1992-01-13

1992 йил 13 январь – Тошкентда Республика байналмилал маданият маркази ташкил қилинди.
Республика байналмилал маданият маркази миллатлараро муносабатлар, Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг тотувлиги ва ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг ўзига хос маданиятлари ва маънавий қадриятларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда давлат органларига ва жамоат ташкилотларига кўмаклашувчи мустақил муассаса ҳисобланади.
Мазкур марказнинг асосий вазифаси  миллатлараро тотувлик принциплари қарор топишига йўналтирилган ижтимоий ташаббусларни рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантириш; Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини тиклаш ва ривожлантириш; маданият марказларига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш; жамоат ташкилотларига миллатлараро тотувликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг маданияти ва маънавий қадриятларини ривожлантириш;миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, методик ёрдам кўрсатиш, конференциялар, семинарлар ва «давра суҳбатлари» ташкил этиш; ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг маданий эҳтиёжларини қондиришга, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга қаратилган телерадио кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрлашда, китоблар, рисолалар, маълумотномалар, проспектлар, буклетлар ва босма маҳсулотларнинг бошқа турларини тайёрлашда қатнашишдан иборат.
Республика байналмилал маданият маркази томонидан миллий- маданий марказлар учун йўриқномалар, 10 дан зиёд илмий рисола ва тўпламлар, шунингдек, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” номли китоб альбом (2004) ва “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” тўплами чоп этилди(2008).
Тошкент шаҳрида 14 та республика ва 23 та шаҳар миллий маданий марказлари фаолият олиб боради(2008). 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган