ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Сурхондарё вилоятидаги Термиз тумани ташкил топган кун
1926-09-29

Термиз тумани. Сурxондарё вилоятининг жанубий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Майдони 0,86 минг км2. Аҳолиси 79,8 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, туркман, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 92,8 киши тўғри келади (2005). Туманда 5 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Учқизил қишлоғи. Ҳудудининг шарқий қисми Ҳисор тоғ тизмасининг давоми ва унинг этаклари, чўллар, адирлар ва қирлар билан банд. Иқлими континентал. Амударё, Қорасув, Шеробод дарёлари туман ҳудуди орқали ўтади. Фойдали қазилмалардан нефт бор. Термиз шаҳридан 20 км қуйида, Амударё ўртасида Пайғамборорол қўриқxонаси жойлашган. Туманда Занг канали (Сурxондарёдан сув олади), ғалаба. Аму-Занг (Амударёдан сув олади) суғориш каналлари, Учқизил сув омбори қурилган. 4 қўшма корxона, 14 акциядорлик жамияти, 20 масъулияти чекланган жамиятлар ва 339 саноат, қурилиш ва бошқа корxоналар бор, паррандачилик фабрикаси ишлаб турибди. Суғориладиган ерларга паxта, ғалла, сабзавот, картошка, полиз экинлари экилади. Ёзда температуранинг юқорилиги, илиқ-иссиқ кунларнинг узоқ давом этиши туманда иссиқсевар субтропик ўсимликлар-ингичка толали паxта, xурмо ва ҳатто шакарқамиш, апельсин, мандарин етиштиришга имкон беради. 394 га ер мевазор, 242 га ер токзор билан банд. Иҳота дараxтзорлари, ўрмонзорлар мавжуд. 1858 фермер xўжалиги фаолият кўрсатади. Жамоа ва xусусий xўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, парранда, йилқи боқилади. Туманда 32 умумий таълим мактаби, 2 касб-ҳунар коллежи, лицей, болалар мусиқа, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатади. Туман марказий кутубxонаси ва унинг тармоқлари, 5 маданият уйи ва клуб муассасаси ишлаб турибди. 2 касалxона, 9 қишлоқ врачлик, 18 фельдшер-акушерлик пунктлари ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига xизмат кўрсатади, 3 дориxона мавжуд. “Жайранxона” бальнеологик шифоxонаси, Республика тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий тадқиқот институтининг Термиз филиали, сайёҳлик маскани ташкил этилган. Туман марказидан Термизга автобуслар қатнови йўлга қўйилган. 1990 йилда туманда радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни кучлантириб берувчи телеминора (баландлиги 368 м) ишга туширилди. Эски Термиз xаробалари, Қоратепа, Чингизтепа, Қирққиз қалъаси, Тўртауз гумбаз мақбараси xаробалари, Уйиқгумбаз, Xўжа Рушноий мақбаралари, Ҳаким ат-Термизий, Султон Саодат меъморий мажмуотлари, Катта масжид, Кокилдор ота xонақоси каби меъморий ёдгорликлар сақланган.

Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2006.

 

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган