
Абдиров Чаржау Абдирович (1933.20.12) Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак шахарчаси 1997.3.7 Нукус микробиолог олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1989) Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979). Тиббиёт фанлари (1973). Тошкент тиббиёт иниститутини битиргач (1955), шу инситут микробиология кафедрасининг ассисенти (1958-1961), Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон филиалида катта илмий ходим (1961-1969), Ўзбекистон Теританосил касалликлари институти Қорақалпоғистон филиали директори (1969), Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири (1976-1985), Ўзбекистон Фанлар Академияси клиник ва эксперементал тиббиёт иниститутида боълим мудири ва директор (1985-1997). Асосий илмий ишлари микробиология ва имуналогия масалаларига бағишланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати ва Олий Мажлиснинг Атроф мухит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси (1994-1997).