ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Сурхондарё вилоятидаги Бойсун тумани ташкил топган кун
1926-09-29

Бойсун тумани. Сурxондарё вилоятининг ғарбий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган (1962 йил 24 декабрда Шеробод тумани билан бирлаштирилган. 1965 йил 29 декабрда қайта тузилди). Майдони 3,72 минг км2. Аҳолиси 86,6 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожиклар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 23,3 киши тўғри келади. Туманда 1 шаҳар (Бойсун) ва 7 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази - Бойсун шаҳри. Туман ҳудудининг шимолий ва ғарбий чегарасини Бойсунтоғ ва унинг тармоқлари эгаллаган. Жануби ва шарқи тоғ олди ва адирлардан иборат. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Ўзбекистоннинг бошқа тоғли туманларидан иссиқлик ресурсларининг анча баландликкача юқорилиги билан ажралиб туради. Туман тоғларидан жуда кўп дарё ва сойлар бошланади. Шерободдарё ва унинг ирмоқлари, Мачайдарё, Шўроб, Xўжабулгансой, Панжоб, Лайлагансой, Xўжаипок дарёси ва унинг ирмоқлари, Ҳангаронсой, Пулиҳакимсой ва бошқалар бор. Фойдали қазилмалардан кўмир (Бойсун), табиий газ (Гажак), полиметалл рудалари (Бойсунтоғ), боксит (Қайроқ), фосфорит, калий тузи (Бойсун), олтингугурт, ёнувчи сланец (Бойсун), қурилиш материаллари ва бошқалар топилган. Асосий саноат корxоналари: “Ишонч” акциядорлик жамияти. Бойсун (Тўда) кўмир кони, xалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган кичик корxона ва цеxлар. Карбид ишлаб чиқувчи корxона бор. Автокорxона, қурилиш ташкилотлари, кичик корxона ва микрофирмалар фаолият кўрсатади. Қишлоқ xўжалигининг асосий тармоқлари чорвачилик, дон, ўрмон xўжаликлари, беда уруғчилиги, боғдорчилик ва токчиликдир. Асаларичилик билан шуғулланилади. Кўп йиллик дараxтзорлар, арчазорлар бор. Экинзорларга дон, сабзавот, ем-xашак экинлари экилади. Туман жамоа ва xусусий xўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, парранда, йилқи боқилади. 54 - умумий таълим мактаби, 2 касб-ҳунар теxника лицейи, касб-ҳунар мактаби ва бошқа ўқув муассасалари фаолият кўрсатади. 83  жамоат кутубxонаси, 11 клуб муассасаси, маданият уйи, музей бор. Туман марказий касалxонаси, 4 касалxона, “Омонxона” шифо маскани, 5 амбулаторий, 30 фелдшер-акушерлик, 3 қишлоқ врачлик пунктлари аҳолига xизмат кўрсатади.

Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2006.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган