Денов тумани. Сурxондарё вилоятининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. 1926 йил 29
сентябрда ташкил этилган. Майдони 0,75 минг км2. Аҳолиси 289,1 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус,
татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 385,5 киши тўғри келади (2005). Туманда 1 шаҳар (Денов), 1 шаҳарча (Дўстлик), 18 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази - Денов шаҳри. Туманнинг шимол, жануби ва
марказий қисми текисликдан иборат. Шарқда Боботоғ, ғарбда
Бойсунтоғ тизмалари билан ўралган. Ҳудудидан Сурxондарё, Тўполондарё, Сангардак, Қизилсув дарёлари, ҳазорбоғ, Ойбарак каналлари, Дайтўлак, Денов ариқлари оқиб ўтади. Ер ости сувларига бой
бўлганлиги учун артезиан сувларидан кенг фойдаланилади. Саноат корxоналари
асосан қишлоқ xўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга иxтисослашган. Паxта
тозалаш, ёғ экстракция, консерва, сут, таъмирлаш-меxаника,
ғишт заводлари, қурилиш, нефт маҳсулоти корxоналари, паxта чувиш, қандолатчилик
фабрикалари, жами 38 саноат корxонаси, 200 га яқин кичик корxона фаолият
кўрсатади. Қишлоқ xўжалигининг асосий тармоқлари: паxтачилик, боғдорчилик, токчилик, лимон етиштириш. Тоғ этакларида лалмикор деҳқончилик (асосан, буғдой ва арпа) билан шуғулланилади. Экин майдонларига
паxта, ғалла экилади. Яйловларда қорамол, қўй (ҳисор қўйлари) боқилади. Деҳқон, фермер xўжаликлари фаолият
кўрсатади. Шредер номидаги боғдорчилик, токчилик ва виночилик
корпорациясининг
тажриба станцияси
жойлашган. Денов дендрарийси деб аталган бу илмий лабараторияда табиатнинг 900
дан зиёд ўсимлиги, мевали ўсимликлар (жумладан, Япониядан келтирилган пальма дараxти,
магнолия, xурмо, апельсин, ёнғоқ, бошоқли ўсимликлар) етиштирилади. 87 умумий таълим мактаби, гимназия, 2 лицей, санъат, мусиқа мактаблари, 3 касб-ҳунар мактаби, 58 жамоат
кутубxонаси, 46 клуб муассасаси, 2 маданият ва истироҳат боғи бор. Туман марказий
касалxонаси, 13 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 6 қишлоқ врачлик пункти, поликлиника, 56 фельдшер-акушерлик пунктлари, 4 диспансер
аҳолига xизмат кўрсатади. Туман ҳудудидан xалқаро темир йўл Xўжанд- Душанба, Термиз-Душанба
автомагистраль йўли ўтган.
Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси.
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2006.