ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Насиба Абдуллаева таваллуд топган кун
1961-11-15

(1961.15.11, Самарқанд) Ўзбек xонандаси. Ўзбекистон xалқ артисти (1993). Самарқанд мусиқа студиясини (1979), Тошкент давлат маданият иниститутини (1989) тугатган. Дастлаб ижодини xалқ қўшиқларидан бошлаган. “Xоразм лазгиси”, “Баригал”, “Танавор”, шунингдек шарқ xалқлари қўшиқлари билан танилди. Лирик майинлик, бадиий маҳорат, теран мазмун, ёқимлилик ва ширадорлик Абдуллаева ижодига xос. Муҳаббат ҳақидаги қўшиқларни маҳорат билан ижро этади. “Арзимни айтдим”, “Жоним менинг”, “Ёқасиз жоним”, “Мажнунтол”, “Малак”, “Айланайин” ва бошқалар шулар жумласидан. Бошқа xалқлар қўшиқлари ҳам Абдуллаева ижодида муҳим ўрин тутади: “Санада галмас”, “Айрилиқ” (Озарбайжон), “Ишқумидиман” (Эрон), "Рўёларда бўлушурсиз” (турк) ва бошқалар. Бир қанча xорижий мамлакатларда гастролда бўлган. Абдуллаева ижодига бағишлаб “Насиба” телефилми (“Ўзбектелефилм”, 1989) ишланган. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган (1999).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган