ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Фижи Оролларида мустақиллик куни
1970-10-10

Расмий номи – Фижи Ороллари Республикаси. Пойтаxти – Сува. Ҳудуди – 18333 км2. Аҳолиси – 875800 киши (2012). Давлат тили – инглиз, фижи ва ҳинд. Аҳолининг асосий қисми xристиан динининг протестант мазҳабга ва яҳудийлик динига эътиқод қилади. Пул бирлиги – фижи доллари. Географик жойлашуви ва табиати. Тинч океанининг жанубий қисмидаги Фижи оролларида (жами 844 та орол) жойлашган давлат. Энг йирик ороллари – Вити-Леву ва Вануа-Леву. Соҳил бўйлаб чегара узунлиги – 1129 км. Оролларнинг рельфи вулқонлар натижасида пайдо бўлган тоғ тизмалари ва ясситоғликлардан иборат. Энг баланд нуқтаси – 1322 м. Асосий табиий бойликлари: балиқ, олтин, мис. Ҳудудининг 8% и ҳайдаладиган ерлар, 65% ини ўрмон ва тўқайлар ташкил этади. Иқлими – тропик океан иқлими. Тоғ ён бағирлари тропик ўрмонлар билан қопланган. Текис ҳудудларда яйлов ўсимликлари ўсади. Фижининг ҳайвонот олами бой эмас. Кўп тарқалган сут эмизувчилар – кўршапалак ва учар тулки. Четдан келтирилган ҳайвонлардан мангустлар кенг тарқалган. Фижи мустақилликка 1970 йилнинг 10 октябрида эришди (аввал Буюк Британия мустамлакаси). Шу сана миллий байрам ҳисобланади (Мустақиллик куни). Тариxи. Оролларнинг бир қисми 1643 йилда Тасман томонидан, қолган қисми 1774 йилда, Кук томонидан кашф этилган. 1874 йилда Фижи Буюк Британия мустамлакасига айланади, лекин ички ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолади. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси Фижи мустақилликка 1970 йилда эришади. 1987 йилда подполковник Рабук бошчилигидаги давлат тўнтаришидан сўнг, Фижида республика тузуми ўрнатилди.

Маълумот: Жаҳон мамлакатлари. “Ўзбекистон”. Т.2013.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган