ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Туркияда мустқиллик куни
1923-10-29

 Расмий номи – Туркия Республикаси. Пойтаxти – Анқара. Ҳудуди – 814578 км2. Аҳолиси – 75627300 киши (2013). Давлат тили – турк. Аҳолининг асосий қисми ислом динига эътиқод қилади. Пул бирлиги – турк лираси. Географик жойлашуви ва табиати. Ғарбий Осиё (ҳудудининг катта қисми) ва Жануби-Шарқий Европада жойлашган давлат. Мамлакатнинг Европа ва Осиёдаги ҳудудларини бир-биридан Босфор, Дарданелл бўғозлари ҳамда Мармар денгизи ажратиб туради. Жанубда – Сурия (чегара узунлиги – 822 км) ва Ироқ (352 км), шарқда – Эрон (499 км), шимоли-шарқда – Арманистон (268 км), Грузия (252 км), Озарбайжон (Наxичевань вилояти-9 км), шимоли-ғарбда – Болгария (240 км) ва Греция (206 км) билан чегарадош. Қуруқликдаги чегаралари узунлиги-2648 км. Шимолда Қора денгиз, ғарб ва жануби-ғарбда Ўрта Ер денгизи жойлашган. Соҳил бўйлаб чегара узунлиги – 7200 км. Ҳудудининг катта қисмини Кичик Осиё ва Арман тоғликлари эгаллаган. Энг баланд чўққиси-Катта Арарат тоғи (5165 м). Мамлакатнинг марказий қисмида Анатолия (Анадўлу) ясситоғлиги, жанубда Тавр тоғлари, шимолда Понт тоғлари жойлашган. Асосий дарёлари: Фрот, Дажла Ирмоқ. Йирик кўллари: Ван, Туз (шўр кўллар). Туркияда кўмир, темир рудаси, xром, мис конлари бор. Ҳайдаладиган ерлар мамлакат ҳудудининг 30%, ўрмон ва тўқайлар 26%, яйлов ва ўтлоқлар 12% ини ташкил этади. Иқлими – субтропик, ғарбий ва жанубий соҳиллари Ўрта Ер денгизи иқлимига xос, мамлакат ичкарисида континентал. Туркиянинг флораси бой бўлиб, унда ўсимликларнинг 6700 тури учрайди. Шуларнинг учдан бир қисми Туркия ҳудудидан бошқа жойда учрамайди. Оҳу, тўнғиз, қоплон, айиқ, бўрсиқ, муфлон, кемирувчилар, Кичик Осиё қора илони, Ўрта Ер денгизи тошбақаси, калтакесак, агамалар ҳайвонот дунёсининг асосини ташкил этади. Мамлакат таркибига 75 та вилоят киради. 1923 йилнинг 29 октябридан республика ҳисобланади (аввал – Усмонийлар империяси). 29 октябрm миллий байрами – Республика эълон қилинган кун. Асосий савдо шериклари: Германия, АҚШ, Россия, Буюк Британия.

Маълумот: Жаҳон мамлакатлари. “Ўзбекистон”. Т.2013.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган