ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181920
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тиш пастасининг тюбиги иxтиро қилинган кун
1892-05-22

22 май 1892 йилда Нью-Лондон дантисти Вашингтон Шеффилд тиш пастаси учун тюбик ихтиро қилди. Доктор ўз ихтиросини кундалик турмушда жуда катта аҳамиятга эга бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Ҳозирда тюбикларда кремлар, краскалар, xаттоки озиқ-овқатлар ҳам тюбикларда чиқарилмоқда. Тиш ювиш пастаси биринчи тюбикда чиқарилган маҳсулот бўлган. Олдинига ноқулай ва нобоп бўлган  қоғоз халтачаларда сотилган. 1873 йилда Нью-Йорклик аптекачи Колгейт томонидан суюлтирилган порошок-пастани шиша идишларда чиқара бошлади, лекин бу қоғоз халтачадагидан ҳам ноқулай эди. Колгейт ихтироси билан касби боғлиқ бўлган Дантист Шеффилдтиш ювиш пастасини ишлатишда қулайроқ усулни ўйлай бошлади. У америкалик рассомнинг 1840 йилларда бўёқларини қалайдан ясалган трубкаларда сақлашини эшитган. Вашингтон бу трубкаларни модернизация қилиб тиш пастасини ҳам сақлаш мумкинлигини хақида ўйлаб кўрди. Бу ғоя докторни жуда қизиқтириб қўйди ва тиш пастаси тюбигини ишлаб чиқишга киришиб, уддасидан  чиқди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган