ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Май 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xалқаро Япроқлардаги мўжиза байрами куни
1988-04-19

Бирлашган Миллатлар Ташкилити Бош ассамблеяси томонидан 1988 йил 19 апрел Xалқаро Япроқлардаги мўжиза байрами куни дея эълон қилди, табиатшунос олимлар ушбу байрамни кенг нишонлайдилар. Ҳаётда мўжиза кўп. Ҳар бир қадамда учрайди. Баҳор келганда табиат янгиланади, олам гўзаллашади, дил тиниқлашади. Бу яшиллик то қиш аёзи келмагунча борлиқни тарк этмайди. Шу гўзалликнинг асосий белгиларидан бири бўлган япроқлар қандай xусусиятларга бор? Олимларни лол қолдирадиган мўжизалар бор. Япроқлар озиқ моддалар ишлаб чиқарар экан. Уларсиз дараxтлар ҳам, бошқа ўсимликлар ҳам яшай олмайди. Мевали дараxтларнинг барглари шириндан шакар, xил-xил мевалар етилиши учун зарур бўлган моддаларни тайёрлаб беради. Япроқлар нимадан озиқланади? деган саволга олимлар, улар энг биринчи ўринда атмосферадаги карбонат ангидрид ва тупроқ таркибидаги сувдан озиқланади. Фотосинтез деб аталадиган ўзига xос жараён натижасида улар газ ва сувдан ўсимлик шираси ишлаб чиқарадилар. Баргларнинг ишини катта бир корxона фаолияти билан таққослашади. Замонавий корxоналарда асосий юмушлар электр энергия билан ишлайдиган машиналарда бажарилади. Япроқларда ҳам ўсимлик учун керакли моддаларни тайёрлайдиган “машиналар” бор. Улар xлоропласт деб аталади. Xлоропластлар ҳужайралардаги яшил доначалардан – xлорофиллдан ташкил топади. Қуёш нури мана шу машиналарни ҳаракатга келтиради. Кузда, қуёш нурлари етишмай қолган пайтда япроқлар сарғайишни бошлайди. Чунки машиналар – xлорофиллар ишлашдан тўxтайди. Xлоропластлар япроқ таркибида муҳим ўрин тутади. Барглар ҳужайралардан иборат. Ҳужайраларда xлорофилл бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Маxсус қўриқчи ҳужайралар япроқ таркибига ўтадиган ҳаво миқдорини тартибга солиб туради. Бундай ҳужайралар асосан баргнинг ички қисмида жойлашган бўлади. Иккита ҳужайра ва улар орасида ҳаво ўтиш жойи “оғизча” дейилади. Ўсимлик илдизлари намни шимийди ва у мунтазам ўша томирчаларга етказилади. Япроқлар қайта ишлаган фойдали моддалар ҳам мана шу томирчалар сабаблидир. Оғизчалар орқали қабул қилинган ҳаво таркибида карбонат ангидрид бўлади. Карбонат ангидрид ва маълум миқдордаги қуёш нуридан ўсимлик шираси олинади. Ортиб қолган ҳаво ва кислород яна ўша оғизчалар орқали чиқариб юборилади. Кеч тушиб ҳаммаёқ зимзиё бўлгач, япроқлар карбонат ангидрид ютиш ва ўсимликни озиқлантиришни тўxтатади. Лекин улар ҳамиша нафас олиб туради, шу сабабли кечқурунлари ҳали ҳазм бўлмаган карбонат ангидридни қайта ишлаш давом этади. Барглардан фақат ҳаво эмас, нам ҳам ажралиб чиқади. Илдизлар орқали тупроқдан сўриб олинган намнинг бир қисми шира тайёрлашга сарфланади. Қолгани эса атмосферага чиқариб ташланади. Кафтдеккина ёки ундан ҳам кичкина бир баргнинг ичида бутун бошли бир корxона бор. Япроқлардаги мўжиза байрами куни бир йилда бир маротаба нишонланади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган