ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Италиядаги Виганелла қишлоқда Сунъий қуёшли қишлоқ ташкил топган кун
2006-04-19

Италиядаги Виганелла қишлоқчаси баланд тоғлар билан ўралган чуқурликда жойлашган. Шу боис, бу ерга қуёш нурлари ноябр ўртасидан то апрел ойига қадар деярли тушмайди. Бир неча юз йиллар давомида қишлоқликлар апрел ойини қуёш байрами сифатида нишонлаб ҳам келишган. Аммо, 2006-йилда бу анъана батамом барҳам топди. Чунки, ўша йилдан буён Виганеллада қуёш йил ўн икки ой чарақлай бошлади. 2006 йил 19 апрел куни Арxитектор ва дизайнер Жакомо Бонзанининг кашфиёти туфайли қишлоқ аҳли ўз “қуёши”га эга бўлди. Гап шундаки, вазиятни ўрганиб чиққан Бонзани Виганеллани ўраб турган тоғ қояларидан бирига улкан ойна ўрнатади. Бунинг натижаси ўлароқ чуқурликдаги қишлоқ йил давомида қуёш нурларидан баҳраманд бўлиб келмоқда. Улкан ойна қишлоқдан 870 метр баландликда қурилган. Унинг майдони 40 квадрат метрни (енига 8 метр, бўйига 5 метр) ташкил қилади. Мазкур қурилма компютер орқали бошқариб турилиши боис, қуёш нурлари қишлоқни бир xилда ёритиб туради. Энг қизиғи, ўшандан буён сунъий қуёш қурилмасини кўриш учун Виганеллага келаётган сайёҳларнинг кети узилмай қолган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган