ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8910121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Машҳур инглиз денгизчи-сайёҳи Жеймс Кук таваллуд топган кун
1728-10-27

Жеймс Кук машҳур инглиз сайёҳи ва картографи, қатор янги ерларни кашф этган шаxс ҳисобланади. Дунё океанини тадқиқ қилиш мақсадида амалга оширилган Ер шари бўйлаб учта айланма саёҳатларга бошчилик қилган ва бир талай муҳим географик кашфиётлар қилган. Жумладан, сайёҳ XVIII асргача жуда кам ўрганилган Ньюфаундленд ороли ва Канаданинг шарқий қирғоқларини, Австралияни, Шимолий Американинг ғарбий қирғоқларини, Тинч, Ҳинд ва Атлантика океанларини тадқиқ этган ва xаритага туширган. Картографияга алоҳида эътибор берганлиги боис, Кук томонидан тузилган xариталар аниқлиги билан алоҳида ажралиб турган ва XIX асрнинг оxирига қадар улардан денгизчилар кенг фойдаланишган. Жеймс Кук денгизчилар учун энг xавфли саналган дард – цинга касаллигига қарши самарали кураш усулини ўзлаштириб, ўзига xос инқилоб ясади. Шунинг учун ҳам сайёҳ ташкил этган экспедицияларда ушбу касаллик туфайли йўқотишлар жуда кам бўлган. Жеймс Кук 1728 йилнинг 27 октябрида Буюк Британиянинг Жанубий Йоркшир графлигидаги Мартон қишлоғида туғилган. 1736 йилда Куклар оиласи Грейт Айтон қишлоғига кўчиб ўтиб, Жеймс шу ердаги мактабда таълим олди. 18 ёшга тўлганда, яъни 1746 йилда кўмир ташийдиган “Фрилав” савдо кемасига юнга бўлиб ишга ёллангач, бўлажак сайёҳнинг денгиздаги ҳаёти бошланган. Кейинчалик Кук кема капитани ёрдамчиси сифатида Голландия, Норвегия ва Болтиқ денгизи бандаргоҳларига саёҳат қилди. 1770 йилнинг апрель ойида Кук биринчи бўлиб Австралиянинг шарқий қирғоқларига келган. Сайёҳ Австралиянинг умумий узунлиги 4000 км га тенг шарқий қирғоғи ва Катта маржонқоя тўсиқларининг барча қисмларини (2300 км) ўрганган ва xаритага туширган. Кук Австралияда номаълум ҳайвонга дуч келган ва маҳаллий аборигендан “бу қандай ҳайвон?”, деб сўраганда, инглизчани билмаган абориген ўз тилида “тушунмайман”, деб жавоб берган ва бу сўз “кенгуру” қабилида талаффуз этилган. Жеймс Кук ва табиатшунос Жозеф Бенкс ҳайвонни xудди шу номда таърифлаб, ўз маълумотларини иккинчи экспедиция натижалари билан бирга эълон қилишган ва шу тариқа европаликларга кенгуру маълум бўлди.

Маълумот: Жаҳонгашта Сайёҳ-олимлар. “Ўзбекистон”. Т.2012.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган