ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Жанг cанъати устаси Брюсли таваллуд топган кун
1940-11-27

Брюсли (тахаллуси,тўлиқ  номи Ли  Сяо Лун; хитойча “брюсли  сўзи” “кичик аждаҳо”  маъносини  англатади). Жанг  санъати  устаси (кун-фу). 1940  йил 27-ноябрь куни АҚШ да сафарда  юрган  хитойлик театр  актёрлари  оиласида  туғилган. 11  ёшидан  Шаолинь мактаби  устаси  Ип  Мэндан  у-шу, кун-фу сабоқларини олди. 17 ёшида Сан-Францискога кетиб,  ошпазлик қилди, университетга  ўқишга  кирди, кун-фу  мактабини  очди, яккакурашнинг  житкундо деб аталган  махсус йўналишига  асос солди. 1965  йил спорт  машғулотлари  асосида олинган  фильм унга  шуҳрат  келтирди, Голливудга таклиф  этилди. “Катта  бос”, “Шиддатли мушт  “, “Аждаҳонинг чиқиши” , “Аждаҳо  йўли”,  “Аждаҳо  билан  олишув”  фильмларида суратга  тушди. Ўзи  ҳам  Гонконгда “Конкорд”  киностудиясини  очиб , “Ўлим  билан ўйнашиш”  фильми  устида  иш  бошлади.  Оғир  касалликка чалинган Брюсли  шифохонада  яккакурашга   бағишланган   “Енгилмас  мушт йўли” китобини  ёзиб тугатди. Соғайгач, фильмнинг 20  дақиқасини суратга олишга  улгурди. Ўлимига нотўғри  қабул  қилинган  дори сабаб бўлган  деган  ташҳис  қўйилган.(Сиэтл шаҳридаги  қабристонга дафн қилинган).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган