ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Август 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Монреаль шаҳар ташкил топган кун
1642-05-18

Монреаль – Канаданинг жанубий-шарқий қисмидаги шаҳар. Сан-Лаврентий дарёси бўйида, Квебек провинциясида жойлашган. Транспорт йўлларининг йирик тугуни; денгиз кемалари кира оладиган йирик порт, асосан, дон экспорти учун мўлжалланган. Аэропортлари халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 1,03млн. киши (2001 йил). Монреаль мамлакатнинг йирик савдо-молия ва саноат марказларидан. Машинасозлик, металлсозлик, нефтни қайта ишлаш ва кимё саноатлари ривожланган. Рангли металлургия, мебель, кўн-пойабзал, тўқимачилик, тикувчилик, полиграфия ва озиқ-овқат корхоналари мавжуд. Шаҳарга 1642 йилда Индейсларнинг Хочелага қишлоғи ўрнида французлар томонидан фактория ва форт (қалъа) сифатида асос солинган. 18-асрнинг биринчи ярмида муҳим савдо маркази бўлган. 1760 йилда Инглизлар босиб олган. 1844-49 йилларда Канада инглиз мустамлакаси пойтахти бўлган. 17-18-асрларда қурилагн меъморий бинолардан черков, Рамзе саройи ва бошқалар сақланган. Монреалда 1967 йилда Халқаро кўргазма, 1976 йилда 11- Олимпиада бўлиб ўтган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган