ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
161718202122
23242526272829
30      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Россияда Третяков галереяси ташкил топган кун
1856-05-22

Третьяков галереяси- Россиянинг  етакчи илмий-бадиий ва маданий –маърифий марказларидан, жаҳондаги энг йирик рус санъати музейи ҳисобланади. Москвада 1856 йил П.М.Третьяков томонидан ҳусусий тўплам сифатида асос солинган, 1892 йил укаси С.М.Третьяков коллекцияси билан бирга Москвага совға қилинган. 1917 йилдан бошқа музейларнинг фондидан, шахсий коллекциялардан тўпланган асарлар 11-17 асрлар қадимги рус  икона санъати, 18-20 асрлар тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, графика санъати усталари  асарларининг бой коллекцияси билан тўлдирилган. Рус савдогарлари Третьяковларнинг собиқ уйида жойлашган. 1985-95 йиллар Третьяков галлереяси реконструкция қилинган. 1991 йилдан “Третьяков Давлат галлереяси” музей бирлашмаси деб юритила бошланди. Третьяков галлереясида Ўзбекистонлик рассомлар П.Беньков, А.Волков, А.Абдуллаев, О.Тансиқбоев, Р.Аҳмедов ва б. асарларидан намуналар қўйилган. 2003 йилда Ўзбекистон Бадиий Академия ва Третьяков галлереяси ўртасида илмий, ижодий кўргазма алмашиш шартномаси имзоланган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган