ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
161718202122
23242526272829
30      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Авраам Линкольн сузувчи қуруқ док конструкциясига патент олган кун
1849-05-22

Инженер Авраам Линкльн АҚШнинг 16-президенти бўлиб сайланишидан 11 йил олдин сузувчи қуруқ  док (кемалар тузатиладиган корхона) конструкциясига патент олди. Шу йўл билан у ихтиро учун патент олган АҚШ нинг ягона  президентларидан бири бўлди. Унинг ихтиросидан   мамлакат портларида узоқ вақт фойдаланилди. Авраам Линкольн (1809 йил 12 февралда Кентуки штати, Хоженвилда туғилган- 1865 йил 15 апрелда Вашингтонда вафот этган)-АҚШнинг 16-президенти (1861-65), қулчиликка қарши чиққан Республикачилар партияси ташкилотчиларидан бири (1854 йил). Жанубий плантаторлар томонидан бошланган фуқоролар уруши даврида Линкльн ҳукумати бир қатор демократик ислоҳатлар (Гомстетлар ҳақидаги қонунлар, қулчиликни бекор қилиниши)ни амалга оширган, булар жанубликлар қўшинларини тор-мор келтирилишини таъминлаган. Линкольн иккинчи марта презедентликка сайлангандан кейин (1864) кўп ўтмай жанубликлар тарафдори томонидан ўлдирилган.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган