ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Альберт Эйнштейннинг нисбийлик назарияси асослари тасдиқлади
1919-05-29

Альберт Эйнштейн 1869 йил 14 мартда Ульм, Германияда туғилган. У назариётчи, физик олим, нисбийлик назарияси асосчиси, майдон квант назарияси ва статистик физика асосчиларидан бири.  Илмий ишлари асосан нисбийлик назариясига доир. Эйнштейн масса ва энергиянинг ўзаро боғлиқлиги қонунини кашф этган. Майдон квант назариясининг яратилишида унинг хиссаси жуда катта. Ёруғлик нурланишини ёруғлик квантлари ёки фотонлар оқимидан иборат, деб ҳисоблаб, ёруғлик нурланишининг дискретлиг, квант структурага эга эканлиги ҳақидаги тасаввурни фанга киритган, Броун ҳаракатининг моликуляр – статистик назариясини ривожлантирган.(1905), фотонни назарий жиҳатдан кашф қилган.  Фазо ва вақтнинг уйғунлиги ҳақида янгшича тасаввурлар юритиш зарурлигини тушунган А.Эйнштейн 1905 йилда “Ҳаракатланувчи муҳитнинг электродинамикаси” номли ишини эълон қилди. Ишда махсус нисбийлик назариясининг асослари баён қилинган эди. Махсус сози, назарияда, фақатгина инерсиал саноқ системаларида рой берадиган ҳодисаларгагина қаралишини таъкидлайди. Шу билан бирга, махсус нисбийлик назариясида фазо ва вақтнинг хусусиятлари: фазонинг бир жинслиги ва изотроплиги, вақтнинг бир жинслилиги асос қилиб олинган. Махсус нисбийлик назариясини кўпинча релативистик назария, унинг эффектларини эса релативистик эффектлар деб аташади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган