ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Россияда лицей ўқувчилари куни байрами
1811-10-19

Бутунроссия лицей ўқувчилари куни  байрами нишонланиши  ҳар бир зиёли ва ўқимишли инсонга маълум бўлган ўқув юрти мажбурияти ҳисобланади. 1811йил 19 октябрда Императорга қарашли  Подшоиқишлоққа оид  бўлган лицей очилган, айнан шу лицейда Россияни дунёга танитган, шунингдек, Александр Пушкин ҳам таҳсил олган. Лицей Александр I нинг фармонига кўра дворянларнинг фарзандларини ўқитиш учун очилган. Биринчи тахминларга кўра бу ерда императорнинг кичик укалари–Nиколай ва Михаил - тарбияланишлари керак эди, аммо бу режалар амалга ошмай қолди. Лицей программаси давлат арбобларини ва олий тоифали амалдорлар тайёрлашга мўлжалланган эди. Ўқув юртига ўсмирларни уч йилда бир маротаба қабул қилишган ва ўқиш давомийлиги 6-йилни ташкил этган.Лицей тарбияланувчилари тарихий, ахлоқий, жисмоний ва математик интизомни ўрганишган, шунингдек, нозик санъат тури ва гимнастик машғулотлар билан ҳам шуғулланишган. Бу лицейда жуда кўплаб машҳур россияликлар таҳсил олганига қарамай, унинг биринчи битирувчилари энг эсда қоларли бўлган. Улар қаторида машҳур рус ёзувчиси А.Пушкин, Дельвиг ва Кюхельбекер, денгиз саёҳатчиси Матюшкин, канцлер Горчаков, Император халқ кутубхонаси директори Корф. Лицейнинг очилиш санаси- 19 октябрь- кейинчалик лицей битирувчилари томонидан Лицей куни деб нишонлана бошланди. Нишонлаш учун битирувчилар “Лицей тушлик”ка тўпланишган. Ҳозирда 19 октябрь Бутунроссия лицейчилар куни сифатида кўплаб лицейларда тантанали байрам тадбирлари ижодий кечалар, очиқ дарслар, расмлар кўргазмаси, концерт номерлар сифатида нишонланади.     

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган