ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Файласуф Николай Фёдорович Фёдоров таваллуд топган кун
1829-06-07

Княз Павел Иванович Гагариннинг никоҳсиз ўғли Николай Фёдорович Фёдоров 7 июнь 1829  йилда Тамбов губерниясининг  Ключи қишлоғида туғилган. Княз оиласи унинг ўқиши учун пул тўлаб турган. Томбов гимназиясини тугатгандан сўнг Одессадаги Ришелье лицейини юридик факультетига ўқишга кирди. У ерда фақат уч йилгина ўқиди. Николай Фёдоров Россиянинг турли шаҳарларида география ва тарихдан дарс берди. У 1867 йилда пиёда Москвага бориб, вақтинчалик ишларда ишлаб юрди. 1869 йилда Чертков кутубхонасига кутубхоначининг ёрдамчиси бўлиб ишга киради. 1874 йил Румянцева музейига кутубхоначи бўлиб ишга жойлашди. Умрининг охирги йилларида Москва ташқи ишлар вазирлиги архивининг ўқув залида кутубхоначи бўлиб ишлади. Румянцев музейида Федоров биринчи китобларнинг системали каталогини тузди. Федоровнинг фалсафий фикрлари Ф.М.Достевский, Л.Н.Толстой, В.С.Соловьёвларда катта қизиқиш уйғотди; улар билан К.Э.Циолковскийнинг илмий-фалсафий ғоялари узвий боғлиқ бўлган. Фёдоров А.П.Платонов ва Н.А.Заболотцкийларнинг адабий ижодларига таъсир кўрсатган. Унинг ҳаётида ва фалсафасида кутубхоналар муҳим ўрин тутган. Фёдоров идеал даражасидаги кутубхоначи бўлибгина қолмасдан, балки юқори малакали библиограф, авваломбор китобларнинг файласуфи эди. Н.Фёдоров 1903 йил 28 декабрда қаттиқ шамоллаш оқибатида вафот этади. Москвада Н.Ф.Фёдоров Музей-кутубхона ишлаб турибди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган