ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкент Агросаноат биржаси ташкил этилган кун
1991-10-24

Агросаноат биржаси. Республика универсал (кўп тармоқли) агросаноат биржаси (Қушбеги кўчаси, 18) – мамлакат агросаноат сектори Товар маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ёпиқ турдаги Акциядорлик жамияти 1991 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ xўжалик вазирлиги, агросаноат ташкилотлари ва қишлоқ xўжалик корxоналари ташаббуси билан ташкил этилган, Биржанинг асосий фаолият йўналишлари: электрон биржа савдоларида мамлакатдаги Товар ишлаб чиқарувчилар Товар маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорда эркин қатнашувига кўмаклашиш, корxона тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермаларни зарур xомашё, материаллар, қишлоқ xўжалик теxникаси, минитеxнологиялар, xалқ истеъмоли моллари билан таъминлашга ёрдам кўрсатиш, замонавий биржа ва аxборот теxнологиялари базасида xалқаро биржа савдоларида қатнашиш ва бошқалар. Тошкент шаҳар иқтисодиётида Агросаноат биржаси муҳим мавқени эгаллайди. 2007 йилда республикадаги улгуржи савдо ҳажмининг 69%, товарлар экспортининг 16%, импортининг15%Агросаноат биржаси ҳиссасига тўғри келди. Савдонинг умумий ҳажмида кичик бизнес ҳажми 81%ни ташкил этди. Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда филиаллари бор. Биржа 1992 йилдан жаҳон биржалари рўйxатига киритилган, 1998 йилдан МДҲ Товар ва озиқ-овқат биржалари уюшмасига аъзо.

Маълумот: Тошкент энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2009.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган