
Дунёда кўпгина тиллар мавжуд. Инглиз тили xалқаро тил ҳисобланиб, жуда ҳам осон ва енгил грамматикага эга. Француз тили ўзининг жозибалилиги билан ажралиб туради. Рус тили эса дунё бўйича ўзининг мураккаблиги ва жуда кўп иборалари мавжудлиги билан иккинчи ўринда туради. Ҳаттоки, сунъий тузилган эсперантр тили ҳам мавжуд бўлиб, шаxслараро мулоқотда ўзаро тил топишга уриниш натижаларида юзага келган. Лекин бизга имо-ишоралар тили борлиги ҳам маълум. Бундай тил эшитмайдиганлар ва гапира олмайдиганлар учун асосан мулжалланган. Бунинг аҳамияти имо-ишораларни ўқишда ва давлат даражасида долзарблигидир.Ушбу байрамни нишонлаш Россияда 10 йилдан бери давом этади. Борган сари ушбу байрам оммалашиб бормоқда. Чунки сурдотаржимонлик касб эгалари жамият олдида маълум бир вазифаларни бажаришмоқда, яъни эшитиш қобилияти бўлмаган, паст бўлган минглаб одамларга товушларни эшитиш имкониятини яратишмоқда. 31 октябрдаги ушбу байрам асосан эшитмайдиганлар (карлар) жамиятда ўз ўрнини топишга, ўз ҳаётларини сифатли ўтказишга қаратилган xайрия аксиясидир.