Ўзбекистон халқ артисти актёр ва режиссёр Аббос Бакиров 1910 йил 16 майда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Ўз фаолиятини 1931йилда Йўлдош Охунбобоев номидаги Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театрида актёр сифатида бошлаган. Маҳкам полвон (“Боғбон қиз”), Қосим деҳқон(“Онтариш”), Муслимбой(“Ҳалима”) ва бошқалар унинг илк образларидир. Рустам(“Рустам”), Фердинанд(“Макр ва муҳаббат”), Ғофир(“Бой ила хизматчи”), Ромео (“Ромео ва Жульетта”) каби ролларида жўшқин қалбли, шижоаткор қаҳрамонлар тарзида намоён бўлган. Аббос Бакиров табиатан қатъиятли, интилувчан киши бўлгани ҳолда образларга ҳам шу ҳислатларни сингдиришга ҳаракат қилган. Энг яхши роллари: Амир Олимхон(“Амирликнинг емирилиши”), Султон Маҳмуд(“Абу Али Ибн Сино”), Аббос(“Улуғбек юлдузи”), Аъзамхон (“Икки дил достони”), Юсуфбек ҳожи (“Ўткан кунлар”) ва бошқалар. Инсоннинг шахсий кечинмаси билан эътиқоди, дунёқарашини муштарак тарзда кўрсатишда, айниқса, Юсуфбек хожи роли Бакировни реалистик санъатнинг моҳир устаси эканлигини кўрсатди. Режиссёр сифатида 40 дан ортиқ спектакль саҳналаштирди. 1970 йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреатини олган. 1974 йил 29 январда вафот этган.