
Ўзбекистон халқ артисти
Назира Алиева 1912 йилнинг 31 декабрида Тошкент махаллаларидан бирида
зиёли, ўша кезлари таъминот бўйича мутасадди раҳбар Насриддин Ҳакимбеков оиласида
орзиқиб кутилган фарзанд дунёга келди. Унга Назира деб исм қўйишди, аммо
қизалоқ беш ёшга тўлганида онасидан жудо
бўлди ва холаси Ултойхон (Ойиба) қўлида
тарбияланади. Эски мактабда ў0қиб юрган кезлариёқ Шарқ адабиёти вакилларининг асарларини меҳр билан севиб ўқиди. Саёр
труппаларнинг томошаларини кўриб, санъатга ҳаваси ортди. Клуб ва маданият уйлари қошидаги театрларда
кичик-кичик роллар ижро этиб, маҳорати
ошди. 1924 йили биринчи ўзбек «Намуна» театр труппаси республикадаги ярим профессионал ва ҳаваскор жамоаларнинг истеъдодли ёшларини излаб топиб, Москвадаги
маориф уйи қошидаги ўзбек театр студиясига ва Бокудаги Мирза Фатали
Охундов номли театр
техникумига ўқишга юборди.
Озарбайжонда А.Туганов ва В. Сладкопевцев каби устозлардан тўрт йил таҳсил
олиб, ўзбек санъатининг етук
дарғалари сафидан ўрин олган
ҳамюртларимиз- Сайфиқори Олимов, Ҳалима Носирова, Зуҳур Қобулов, Қудрат Хўжаев
ва Холида Хўжаевалар орасида 15 ёшли
Назирахон Ҳакимбекова ҳам бор эди. Техникумда
олган билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Назираҳон 1934 йили
Москва Давлат театр санъати институтини ҳам битирди.Таътил пайтлари Тошкентга
келиб, “Колизей” мусиқали театрида режиссёр Музаффар Муҳамедов ва актёр
Бобораҳим Мирзаевлардан сабоқ олиб,
“Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Аршин мололан”да
Осиё ва “Гулсара”да Ойсара ролларини ижро этди. Ҳамза театри жамоасининг таклифига кўра, Тошкентга
яна қайтиб, 1941-1948 йиллари “Рустам”да Қиммат, “Отелло”да Дездемона,
“Холисхон”да Холисхон, “Бой ила хизматчи” да Жамила, каби турли характердаги
бетакрор образларни яратиб, ўз
маҳоратини намойиш этди. Шу йиллари Александр Островскийнинг “Сепсиз қиз”, Уйғун ва Иззат
Султоннинг “Алишер Навоий” ва Борис Лавренёвнинг “Денгиздагилар шарафига”
асарларини саҳналаштирди. Ижодий фаолияти давомида Наби Ғаниевнинг “Ўлим
қудуғи” (1934 й.), Комил Ёрматовнинг “Уйқусиз йўллар” Шуҳрат Аббосовнинг
“Маҳаллада дув-дув гап” (1960 й.), Қамара Камолованинг “Аччиқ данак” (1976 й.)
каби бир неча киноасарларида ҳамда ўзбек тилига дубляж қилинган қатор
филъмларда турли образларни ижро этди. Синчков актриса ўқув юртларида олган
билимларини ижодий фаолиятига
татбиқ қилишга уринди. Озар ва
ўзбек театр санъатини солиштириб, озарбайжонча кўтаринки пафосли ижродан ўзбекча, реал, жонли, бадиий
нутқ услубиятига асосланган мактаб устуворлигини тушуниб етди. Маннон Мажидов ва Етим (Фозил) Бобожонов каби устозларнинг
панд-насиҳат ва кўрсатмаларига риоя қилиб, ихлос билан уларга эргашди.
Айниқса,Маннон уйғурнинг сўз устида ишлаш услубиятини ва ўзбек тилидаги унлилар
қонуниятнинг амалда татбиқ этилиши билан ҳар бир товушнинг бурро, равон эшитилишига, аниқ
мақсадга йўналтирилишига суҳбатдошнинг
фикрини ҳаракатга келтиришга, ҳиссий таъсир кучига
эга бўлишига эришиш мумкинлигини англаб етди. Ўз актёрлик
ижодида мазкур услубга
амал қилган Назира Алиева режиссёрлик
фаолиятида ҳам актёрлардан шу меъёрларни қатъий талаб қилди.
Ушбу талабга, мисол учун, Аброр
Ҳидоятов ижросидаги Отелло, Шукур
Бурҳоновнинг шоҳ Эдип ва Олим Хўжаев яратган Алишер
Навоий образлари тўла жавоб бера олади.