ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон ҳалқ артисти Эркли Маликбоева таваллуд топган кун
1928-12-16

Эркли Маликбоева 1928 йили  16 декабрда тошкентнинг Эски шаҳаридаги “Чуқур кўприк” маҳалласида  Воҳид Маликбоев ва  Сора Боязитовалар оиласида туғилган. Оиланинг ягона  фарзандига  келажак турмуши ҳур ва эркли  бўлсин  деган  ниятда  Эркли  деб исм қўйишди. Отаси  таржимон, онаси  актриса бўлгани учунми,  мактабни битирган  Эрклихонни санъатга  ошуфталик  Тошкент  театр  ва рассомлик  санъати  институтига   етаклади.  У  олийгоҳни  битиргач, 1949 йилдан бошлаб  Ҳамза номли Давлат  академик  драма  театрида  ижод қила бошлади. Эркли Маликбоева Аброр Ҳидоятов, Обид Жалилов, Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Сора Ешонтўраева, Замира Ҳидоятова, Шариф Қаюмов, каби устозлардан касб маҳоратини ўрганиб, мумтоз  ва замонавий драматургияда чуқур лирик образлар яратди. Актриса “Ҳамлет”да Офелия,  “Севги афсонаси” да Сарвиноз, “Оғриқ тишлар” да Назира, “Иймон”да Ойша, каби қатор образларнинг ички дунёсини  тўлақонли, ўзига хос мимика ва талаффуз билан талқин этди. Ҳар бир образ талабидан келиб чиққан ҳолда, унинг кўз илғамас томонларини, феъл-атворларини билиб олиш асосида мақсадига эришишга ҳаракат қилган Эркли маликбоеванинг қаҳрамонлари  бир-бирига ўхшамаган инсонлардир. Театр билан бир қаторда  актриса кўплап кинофильмлар дубляжида қатнашди. Жарангдор  ва қувноқ овози туфайли у ҳам ўғил, ҳам қиз болаларга овоз берди. Аксарият  фильмда актриса Надежда Румянцева  ижросидаги  образларга  овоз берарди. Шахсий ҳаёт  кўплаб санъаткор  аёлларимиз каби Эркли Меликбоевани  ҳам ўз синовларидан бебаҳра қолдирмаган. Актриса биринчи турмуши Саркисовдан Валера исмли ўғил кўради, у ҳам ҳозирда кино соҳасида ижод қилмоқда. Эркли Маликбоеванинг ўзбек замонавий профессионал эстрада қўшиқчилигининг  асосчиси, “Гуллар очилганда”, “Оловли йўллар”, “Даҳонинг ёшлиги” каби фильмларда  ажойиб яратган  киноактёр, Ўзбекистон  ҳалқ артисти- Ботир Зокиров (1936-1985) билан турмуши умрининг бахтли йиллари бўлди. Тўнғич ўғли Бахтиёр Зокиров (1962-2005 й.) ўзининг қисқа умри давомида “Сиз кимсиз?”, “Камми”, “Армон”, “Майсаранинг иши”, каби қатор фильмларда ўзига хос эсда қоларли образлари билан  ўзбек киносида  муносиб ўрин эгаллаган актёрлардан бири сифатида тарихга  кирди. Иккинчи ўғли  Баҳодир эса ҳозир таниқли композитор.  81 ёшни қаршилаган  Ўзбекистон  ҳалқ артисти  Эркли Маликбоева  ҳам ҳозирда ўтган  жўшқин ҳаётини  таҳлил қилишга  ўзида куч топса-да, турмуш ўртоғи ва ўғлининг порлоқ  хотирасини  сўзсиз ёдга олган кезлари  юзларида маъюс ҳорғинлик чўкади. Соадатли онлар  соғинчи кўзларини ёшлар ила намланаётганини  сезади... 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган