ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
124567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Актёр Жамол Ҳошимов таваллуд топган кун
1948-12-30

Жамол Ҳошимов 1948 йл 30 декабрда Тошкентнинг “Эски шаҳар” қисмидаги “Чақар”  маҳалласида, Миркамол ва Мараҳамат  опалар оиласида  туғилган. Унинг болалиги ҳам барча шўх тенгдошлари  сингари  кўча чангитиб, копток  тепиб  ўтган. 82-мактабни  тугатгач, актёр бўлиш  орзусида  киностудия  қошидаги  уч йиллик  курсда ўқиди. Сўнг 1968 йили  Тошкент театр ва рассомлик  институтига ўқишга кирди. Актёр мана шу  пайтда “Ўзбекфильм” нинг “Киноактёр” стуиясига  ишга олинади. Кинога қандай кириб қолганлиги   ҳақида унинг  ўзи шундай деганди: “Дўмбиробод” даги “Навбаҳор” дўконида сотувчилик  қилиб  юрган  кезларим, 1967 йилнинг апрелида режиссёр  асисенти мени кўчада кўриб, Анотолий Қобуловнинг “Уйимга ташриф буюр” номли фильми қаҳрамонларидан  бирига,  фотосиновга  таклиф  этди. Шу тариқа  синовдан  ўтиб,  кино  билан “касалландим” ва умримни киносиз  тасаввур қилолмайдиган  бўлиб қолдим, ҳар қандай  шароитда ҳам кинодан ҳеч кетолмадим. Демак тақдир  экан,  лекин актёрлик  касбини танлаганимга ҳеч  ачинмайман.  Аксинча, фахрланаман. Чунки  халқ  орасида  озми-кўпми обрўга эга бўлдим, кўчада танийдиган  бўлишди... Жамол Ҳошимов тез орада устозлар ёрдамида  актёрлик  касбининг  кўз  илғамас  томонларини   ўзлаштирилиб  олди  ва  бирин-кетин  фильмларда  суратга  туша бошлади. “Инқилоб  чавандозлари” да Ҳусан  (1967), “Қизилқум”да  Аминжон (1968), “Фавқулодда  комиссар” да аскар  (1970),  “Темур Малик” да  соқчи (1970),  “Шиддат” да Бўрибойнинг акаси (1971), “Меҳробдан чаён”да Шариф  (1973),  “Шум бола” да “Буқоқ” (1976)  каби образлар шулар  жумласидандир. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган