ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шарқий Сибирда метеорит тушган кун
1908-06-30

1908 йил 30 июн эрталаб соат 7да Шарқий  Сибирнинг Тунгус дарёсининг ҳавзасига  метеорит келиб тушди. Бир неча дақиқа ичида осмонда чарақлаган катта шар пайдо бўлди. Бу ғаройиб жисм момақалдироқ  сингари гулдираган товуш билан  ерга тушди. Бундай ёруғликдан сўнг аҳолиси йўқ тайгадан 7-10км. баландликда кучли портлаш содир бўлди. Портлаш кучи 10дан 40 мегатонни ташкил этди. Уни 1945 йилдаги бир вақтнинг ўзида  Хиросимага ташланган  2000 та ядро бомбасининг кучи билан тенг бўлган. Бу портлаш тўлқинида 40 километрлик ўрмон вайрон бўлган, ҳайвонлар қирилиб кетган ва одамлар зарар кўрганлар. Осмоннинг нур сочиши шундай кучли бўлганки, аҳолининг кўпчилиги ухлай олмаганлар. Ёруғлик шундай кучли бўлганки, бир неча шаҳарларда тунда  майда ҳарфларда ёзилган газеталарни бемалол ўқиш мумкин бўлган  ва бу холат бир неча кун давом этган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган