ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Жаҳон киносининг 100 йиллигига ва ўзбек киносининг 85 йиллигига бағишланган анжуман ўтказилган кун
0000-10-16

Ўзбекистон киночилар уйида Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Фан ва таълим маркази билан Ўзбекистон кинематографлар уюшмаси томонидан жаҳон киносининг 100 йиллигига ва ўзбек киносининг  85 йиллигига бағишланган анжуман ўтказилди. Ўзбекистон (Тошкент)да илк бор 1897 йилда чет эл фильмлари намойиш этилган. Биринчи ўзбек кинооператори Худойберган Девонов хиваликлар ҳаётини суратга олиш билан ўзбек киносини бошлаб берган. 1917-25 йиллар кино ўзбек халқи ҳаётига кириб келган давр бўлди. 1925 йил “Туркгоскино” ва “Бухкино” бирлаштирилиб “Ўзбекистон давлат кино” (“Ўзбекгоскино”) трестига айлантирилди. “Шарқ юлдузи” киностудияси ҳам унинг таркибига киритилди. 40-йиллар Ўзбекистон киноси воқеаларга бой ва юқори ижодий ютуқларга эришган ўзбек халқининг миллий фахри бўлган фильмлар ишланган давр бўлди. 50-йиллар ўзбек бадиий фильми тарихида қайта туғилиш даври бўлди ва бунда режиссёрлардан К.Ёрматов, Й.Аъзамов, З.Собитов, Л.Файзиев хизматлари алоҳида. Улар техник ва ижодий қийинчиликлар (эскирган техника, сценарийлар йўқлигини енгиб ўтган ҳолда мавзу ва жанр жиҳатдан долзарб фильмлар яратдилар: “Бой ила хизматчи”, “Қутлуғ қон”, биринчи кенг экранли фильм “Иккинчи бор гуллаш” (ҳаммасининг режиссёри Л.Файзиев), “Опа-сингил Раҳмоновлар”, “Абу Али ибн Сино”, “Гуллар очилганда”, “Гулбаҳор”, “Мафтунингман”, “Фурқат”, “Стадионда учрашамиз”, “Фарзандлар”, “Саҳродаги воқеа” ва бошқа шулар жумласидан. Мустақилликдан кейинги бадиий фильмлар мавзулар ва қаҳрамонлар билан бойиганлиги, жиддий ўзгаришлар, кинода маъмурий, ташкилий ишлар қайта ташкил этилиши кўзга ташланади. “Тушимда аччиқ йиғлайман” (С.Назармухамедов), “Бир қадам ўнгга, бир қадам чапга”(Ю.Собитов), “Тонггача” (Ю.Азимов) ва бошқа фильмлар мустақилликнинг дастлабки йиллар мевасидир. “Тонг олдидан”, “Қасам”, “Насриддин Бухорода”, “Тоҳир ва Зухра”, “Алишер Навоий”, “Сен етим эмассан”, “Ўтган кунлар”, “Шижоат”, “Аччиқ данак”, “Абу Райҳон Беруний”, “Инсон қушлар ортидан боради”, “Шум бола”,”Даҳонинг ёшлиги”, “Абдуллажон” фильмлари “Юнеско”нинг олтин фондига киритилган. “Ўзбектелефильм” студияси кейинги йилларда замонавий мавзуларда ва халқ фольклори асосида кўп қисмли фильмлар ишлаб чиқармоқда: “Бойчечак” (режиссёр С.Бобоев), “Эркатой” (Режиссёр Н.Ғозиева), “Зумрад ва Қимматнинг янги саргузаштлари”, “Ҳикмат чироғи” (режиссёр М.Абзалов) ва бошқалар. Ёш ижодкорлар томонидан яратилган фильмлар Халқаро фестиваллар совринига сазовор бўлди. “Ёқимли ёмғир ёғади” (режиссёр Н.Тўлахўжаев, рассом С.Алибеков) фильми Лейпциг Халқаро кинофестивалида бош соврин “Олтин кабутар”ни, Испаниянинг Бильбарс шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро кинофестиваль бош совринларидан бири “Кумуш аждаҳо”ни қўлга киритди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 мартдаги фармонига кўра “Ўзбеккино” давлат акционерлик компанияси “ўзбеккино” Миллий агентлигига айлантирилди.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006 й.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган