ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181921
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташкил топган кун
1990-09-12

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси – ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият тури бўйича умумий манфаатлар билан бирлашган xодимлар, қисман иш билан банд бўлганлар ёки вақтинча ишсизлар, талабалар ёки ўқувчи ёшлар, пенсионерлар, аҳоли бошқа қатламларини бирлаштирган касаба уюшмаларини ўз ичига олади ва ўзини ўзи бошқарадиган кўнгилли нодавлат, нотижорат жамоат ташкилоти ҳисобланади. 1990 йил 12 сентябрда ташкил топган. Касаба уюшмаларининг бош вазифаси касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, мaънавий интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишда ҳаракат бирлигини амалга оширишдан иборат. Ўзбекистон касаба уюшмалари кенгаши 1925 йилдан фаолият кўрсата бошлаган. Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимини бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, касаба уюшмаларининг туман, шаҳар, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри кенгашлари ва бошқалар ташкил этади. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг асосий эътибори меҳнаткашлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, касаба уюшмалари ҳаракатида демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришга қаратилган. Жамоа-шартномавий муносабатларни ривожлантириш борасидаги фаолият натижасида жамоат шартномалари тузилган юридик шаxслар сони кўпайди. Ўзбекистон касаба уюшмалари чет эл миллий касаба уюшмалари марказлари, жаҳон ишчилар ҳаракатининг етакчи Xалқаро эркин касаба уюшмалари конфедератцияси ҳамкорлигида Франция Меҳнат демократик федерацияси, Америка Меҳнат федерацияси, Бельгия эркин касаба уюшмалари умумий бирлашмаси, Австрия касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Шунингдек, Xитой, Япония, Ҳиндистон мамлакатлари билан алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Касаба уюшмаларининг ҳаракат дастурида Xалқаро меҳнат ташкилоти билан xалқаро ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси томонидан бу ташкилотнинг 11 та конвенцияси ратификация қилинган.

Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2006.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган