29 июн 1964 йилда Иосиф Романович Павлиашвили Грузия пойтахти Тибилиси шаҳрида туғилди. 6 ёшидан бошлаб скрипка чалишни ўрганди. Кейинроқ Грузия консерваториясини тугатди. 24 ёшида армия хизматини ўтаб эстрада саҳнасига чиқди. “Империя” ансамбилида профессионал мактабни ўтади. 1989 йили Павлиашвили Юрмалада ўтказилган конкурсда иштирок этиб, Гран При совринини олди. У бошқа бир неча Xалқаро конкурсларни ҳам ғолиби бўлган. Сосо Павлиашвили асосан ўзи ёзган қўшиқларни ижро этади. Бошқаларни ёзган қўшиқларини жуда кам айтади. У “Музыка друзьям”, “Пой самной”. “Я и ты”, “О моей любьви”, “Ждёт тебя грузин”, “Лучщие песни для Вас”, “Вспоминайте грузина” ва “Восточная песня” номли бир неча альбомларни чиқарган. Унинг кўпгина қўшиқларига клиплар чиқарилган.